Делфт Технология Университети грант дастури

Нидерландияда жойлашган Делфт Технология Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида дунё бўйича 15 ўринга муносиб кўрилган.

Делфт Технология Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Делфт Технология Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Нидерландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 декабр.