Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс бера олади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октябрдаги “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 646-сон қарори билан ендиликда педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабалар ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин.

Aввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб мактабларда дарс беришлари мумкин эди.

Маълумот учун, мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин.