Facebook ребрендинг ўтказади ва ўз номини ўзгартиради

Facebook келаси ҳафтада ўз номини ўзгартиради. Бу ҳақида вазиятдан хабардор манбага асосланиб, The Verge портали хабар бермоқда.

” Facebook келгуси ҳафта метакоинот яратишга бўлган эътибори акс этиши учун ўз номини ўзгартиришни режалаштирмоқда” дейилади хабарда.

Нашрнинг қайд этишича, компания бош директори Марк Цукерберг компаниянинг янги номини 28 октябрь куни ҳар йиллик Connect конференциясида эълон қилиши мумкин.

Аввалроқ Facebook фойдаланувчиларни Интернетдаги таҳдид ва таъқиблардан ҳимоя қилиш учун янги чора-тадбирларни ишлаб чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди. Энди ижтимоий тармоқ шундай уринишларни, хусусан, профиллар ёки хабарларга шарҳларни блоклайди.

Бундан ташқари, одамларни таъқиб қилишга чақирувчи ҳақорат ёки даъватлар бўлган давлат ва хусусий реклама саҳифалари ҳам ўчирилиши мумкин.