Франция ички ишлар вазири: Ҳукумат исломий сепаратизмга қарши қатъий чоралар кўрмоқда

Франция Ички ишлар вазири Жералд Дарманин ҳукумат исломий сепаратизмга қарши қатъий чораларни бошқараётганини, 9 та ибодат жойини ёпилганини таъкидлади.

“Твиттер” да Жералд Дарманан шундай деди: “Менинг илтимосим бўйича махсус кузатилган 18 та ибодатхонадан 10 таси ёпилди, шу жумладан намозхоналар ва масжидлар”.

Ўтган жума куни Дарманин “Республика тамойилларини тарғиб қилиш” қонун лойиҳаси бўйича парламент муҳокамаси бошланишидан олдинги қадамларни маъқуллади.

Вазир атрофидагиларга кўра, охирги ҳафталарда мусулмонлар масжидларида 34 та текшириш ўтказилган.

Ҳаммаси бўлиб, энди камида 89 та масжид кузатув остига қўйилади, бу ўтган йилнинг декабридагидан 13 тага кўпдир.

“Хусусан, биз республика қадриятларига зид баёнотлар берган, шубҳали молиялаштириладиган имомларни тергов қилишимиз мумкин”, – деди Жералд Дарманин.

Ички ишлар вазири, шунингдек, Франция президенти Эммануел Макрон исломий уюшмаларга янги ечим таклиф қилишни сўраганини маълум қилди.