Google раҳбари “бахт формуласи” билан бўлишди

Google бош ижрочи директори Сундар Пичайнинг айтишича, ҳафтада уч кун идорада ва икки кун масофадан туриб ишлаш ходимларга уйдаги ва ҳамкасблари билан ишдаги вақт ўртасида олтин “мувозанат” яратади.

Google бош директорининг таъкидлашига қараганда, технология гиганти ишлашнинг “3/2 моделини” яратмоқчи. Ходимларга эса хоҳлаган жойида ҳафтасига икки кун ишлашга имконият берилади. Alphabet компанияси ўтган йил декабрь ойида биринчи марта “мослашувчан иш ҳафтаси” ҳақида гапиришни бошлаган.

Пичайнинг айтишича, Google вақт ўтиши билан ишчиларининг 20 фоизини масофадан туриб ишлаш тизимига ўтказади.

Яқинда Google Нью-Йоркдаги “Google Hudson Square” деб номланган комплексини кенгайтириш учун 2,1 миллиард долларлик шартнома тузди ва Пичайнинг хабар қилишича, компания ўз иш жараёнини янада қайноқ ва “қизиқарли” қилиш учун “қайта кўриб чиқмоқда”.

“Ходимларнинг 20-30 фоизи ўз ихтиёри билан идорага қайтган”, – деди Пичай.