Гриппнинг олдини олиш учун мутахассисдан тавсиялар

Муҳайё АСИЛОВА, Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори:

Гриппга қарши эмланиш;

мавсумга хос кийиниш;

ўз вақтида овқатланиш ва дам олиш;

хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва кунда намли тазолов ишларини ўтказиш;

ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш профилактика ва ўқув муассасалари, болалар ва қариялар уйлари, ташкилот ва идораларда ҳамда тураржой биноларида иссиқлик режимига риоя қилиш барча хоналарнинг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмаслиги;

касалликни эрта аниқлаш мақсадида мактабгача муассасалар, мактабларда кириш жойларида эрталабги фильтрни ташкил этишни ва эрталабки филтрлар ўтказилишига эътибор қаратилиши;

грипп ва ўткир респиратор касалликларга хос бўлган симптомлар аниқланган шахсларни жамоадан узоқроқ сақлаш;

эрталабги фильтр ишини амалга оширадиган грипп ва ўткир респиратор касалликларга гумон қилиниб изоляторга ётқизилган беморларни парвариш қиладиган ходимларни респиратор (ниқоблар) билан таъминланиш;

ўқув-тарбия муассасаларида танаффус пайтида шамоллатиш режимини ташкил қилиш;

мактабгача таълим муассасаларида ҳар куни болаларни камида 2 маротаба тоза ҳавога сайрга чиқишини таъминлаш;

барча ўқув-тарбия муассасаларида санитария-тарғибот ишларини олиб бориш;

уюшган жамоаларда концерт заллари кинотеатр, ўқув ва иш жойларда кунига вақти билан 3-4 маротаба шамоллатиб туриш;

хоналарда дезинфекция моддаларини қўлланган ҳолда намли тозалов ишларини олиб бориш.