Жаҳон банкидан халқаро талабалар учун амалиёт дастури

Жаҳон банкининг 2022 йилги Америка Қўшма Штатларидаги амалиёти – бу ўзини халқаро муҳитда ҳис қилишни истаган талабалар учун ажойиб имкониятдир. Дастур амалиётни ажойиб муҳитда ўтамоқчи бўлган ва ўз каръерасини ўзгача тарзда бошламоқчи бўлган талабалар учун жуда самарали усул ҳисобланади. Амалиёт қатнашчилари муаммоларни ҳал қилиш, уларга ёндошиш услубларини ўрганишади ва амалий вазиятларга дуч келишади. Иштирокчилар банкнинг асосий вазифаси нима эканлигини кашф этиш имкониятига эга бўладилар.

Жаҳон банки ўз амалиёти ёрдамида талабаларнинг истеъдодини очиб бериш ва уларнинг интеллектуал қобилиятини яхшилашни мақсад қилган.

Жаҳон банки мамлакатларнинг гуллаб-яшнаши, иқтисодиётнинг барқарорлиги ва молиявий масалалар билан бевосита боғлиқ молия ва иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларида иш олиб боради.

Ушбу амалиётнинг умумий давомийлиги 4 ойни ташкил этади ва талабалар ушбу муддат учун ҳақ оладилар.

Жаҳон Банки амалиёт дастури тафсилотлари:

Ташкилот: Жаҳон Банки

Грант тури: амалиёт

Харажатлар: тўлиқ қопланади

Давомийлиги: 4 ой

Ким учун: халқаро талабалар учун

Мамлакат: АҚШ

Муддат: 2021 йил 31 октябрь.