Жаноб Кишида парламентни тарқатиб юборди

Япониянинг янги бош вазири Фумио Кишида, яқинлашиб келаётган сайловлар фонида, парламентни тарқатиб юборди ва ҳукумат эътиборини, асосан, коронавирус пандемиясидан кейинги ҳолатни ижобийлаштиришга қаратди.

Сайловчилар ҳам ҳукуматни пандемияни тугатиш ва иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича қатъий чоралар кўришини хоҳлашмоқда.

Кишида дастлабки 11 кунлик фаолияти ҳақида шундай деди: “Мен жуда банд иш жадвали асосида ишлаяпман, лекин ажабланарлиси шундаки, чарчаганимни ҳис қилмаяпман”.

Парламентнинг қуйи палата спикери Тадамори Ошима, қуйи палата тарқатиб юборилишини эълон қилди.

Тарқатиб юборилиши эълон қилинганида, қуйи палатадаги барча 465 нафар депутатлар ўрнидан туриб, “банзай” деб уч марта бақирдилар ва парламентни тарк этишди.

Яқинда “Санкей” газетасида ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, қарийб 48 фоиз сайловчилар Кишида маъмуриятини кўпроқ COVID-19 асоратлари устида ишлашини, сўнгра иқтисодий тикланиш ва иш билан таъминланиш масалаларига эътибор қаратишини хоҳламоқда.

Ҳукмрон партия, шунингдек, Хитойнинг Тайван устидан кучайиб бораётган позицияси шароитида баллистик ракеталарни йўқ қилиш қобилиятига эга бўлиш учун мудофаа харажатларини кескин оширишга чақирди.

Охирги парламент сайловлари 2017 йилда собиқ бош вазир Синдзо Абе даврида ўтказилган.