Жанубий Корея ўзининг биринчи космик ракетасини учирди

Йонҳап агентлигининг хабар беришича, Жанубий Корея ўзи ишлаб чиқарган биринчи космик ракета ташувчисини учирган. “Нури” ракетаси Кохиндаги Наро космодромидан коинотга кўтарилди.

“Жанубий Корея ўзи ишлаб чиқарган биринчи космик ракетасини учирди”, – деб ёзади агентлик.

Уч босқичли ракета ташувчиси орбитага 1,5 тонна юк олиб чиқишга қодир. Жанубий Корея “Нури”ни ривожлантириш учун қарийб 1,8 миллиард доллар сарфлади.

Мамлакат ўн йилдан ошиқ вақт давомида Нурини ривожлантириб келади. Аввалги 2009 ва 2010 йиллардаги парвозлар муваффақиятсизликка учраган. 2013 йилда ҳам Жанубий Корея “Наро” номли ракетасини муваффақиятли учирган бўлсада, унинг биринчи босқичи Россияда тайёрланган эди.