ЖССТ жинсий зўравонлиги учун 4 ходимини ишдан бўшатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жинсий зўравонлик қилгани учун 4 нафар ходимини ишдан бўшатиб юборилишини эълон қилди.

Бугун, жума куни, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Тарик Изаревич, Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси билан курашаётганда, жинсий зўравонликка алоқадорлиги учун ташкилотнинг 4 нафар ходими ишдан бўшатилганини айтди.

Мустақил экспертлар гуруҳи Конго Демократик Республикасида хизмат пайтида ЖССТ ходимлари томонидан жинсий зўравонлик қилинганлиги ҳақидаги даъволарни ўрганиб чиқди.

Мутахассислар жинсий зўравонликка алоқадор 80 дан ортиқ одамни, шу жумладан ЖССТ ходимларини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари томонидан ўз мамлакатида Эбола вирусига қарши курашиш учун юборилган ходимларнинг жинсий зўравонлик айбловларини тергов қилишда ҳамкорлик қилишга чақирган эди.