Канада Афғонистондан 40 минг қочоқни қабул қилади

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг айтишича, унинг мамлакати Афғонистонни тарк этган 40 минг қочоқни қабул қилади.

“Канада Афғонистондан келган 40 минг қочоқни қабул қилади ва биз бошқаларни қочоқларни хавфсиз жойлаштиришга кўмаклашишга чақирамиз”, – деб ёзган Трюдо ўз твиттерида.

Аввалроқ, Канада иммиграция вазири Марко Мендитсино мамлакат энг заиф гуруҳлардан 20 мингдан ортиқ афғон фуқароларини қабул қилишини айтганди.

Ўтган ой Amazon, Chobani, UPS ва бошқа 30 дан ортиқ компаниялар Афғонистондан АҚШга қочиб келган қочоқларни ёллаш ва ўқитишга ваъда беришди.

Бу компаниялар АҚШга келган ўн минглаб афғон қочоқларининг иқтисодиётга интеграциялашувига ёрдам беришни хоҳлашларини эълон қилишди.