Мексиканинг бир штатида барча полициячилар ишдан бўшатилди

Мексиканинг Гуанажуато штати губернатори Диего Синҳюнинг айтишича, у Сеем шаҳридаги полицияни ишдан бўшатган, чунки улар маҳаллий гиёҳвандлик гуруҳларига ёрдам беришган.

Синҳю, Жувентино Росас шаҳридаги 100 дан ортиқ шаҳар полиция ходимлари қуролсизлантирилгани ва хизматдан четлатилганини эълон қилиб, шаҳар жиноий гуруҳларнинг таянч пунктига айланганини айтди, лекин улар қайси тўдаларга тегишли эканлигини очиқламади.

Штат полицияси ва Миллий гвардия 45 мингга яқин аҳоли яшайдиган шаҳарда ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини ўз зиммаларига олди. Ходимларни тинтув қилиш чоғида иккита полициячидан кўп миқдорда марихуана, қолганларида эса рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дорилар топилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Гуанажуато штати бутун Мексикада қотиллик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ва штатда 2021 йилнинг тўққиз ойида 2685 та қотиллик қайд этилган.