НАТО ўзининг биринчи сунъий ақл стратегиясини қабул қилади

“НАТО ўзининг сунъий ақл бўйича биринчи стратегиясини қабул қилади ва альянсга аъзо 30 та давлатлар “хавфсиз келажагини таъминлаш” учун 1 миллиард доллар сармоя киритиш мақсадида инновацион жамғарма ҳам шакллантиради”, – деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам НАТОга аъзо ҳамкасблари билан келаси ҳафта пайшанба куни Брюсселда кўришиб, икки кунлик музокаралар ўтказишини расман тасдиқлади.

Столтенбергнинг айтишича, НАТОнинг янги жамғармаси ривожланаётган ва шиддаткор технологияларга қарши курашиш учун ишлатилади. Бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш учун Европада ҳам, Шимолий Америкада ҳам янги штаб-квартиралар ва тест марказлари ташкил этилади.

Альянснинг сунъий интеллект стратегияси маълумотларни таҳлил қилиш ва киберхавфсизлик каби соҳаларни мувофиқлаштириши айтилмоқда.

Ўтган йили НАТО альянс ҳарбий операцияларининг янги ҳудуди деб эълон қилинган коинотдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Рамштейн Иттифоқчи ҳаво қўмондонлигида янги марказ ташкил этди. 2017 йилда иттифоқчилар кибернетикани ҳарбий соҳа сифатида ўз йўналишларига қўшдилар.

Шунингек, Брюсселда юқори мартабали ҳарбий раҳбарлар Россиянинг эҳтимолий тажовузини олдини олиш бўйича ҳарбий ҳаракатларнининг умумий ҳолатини муҳокама қиладилар.