Ню-Йоркда номаълум кимса ниқоб тақишни сўраган дўкон қўриқчисини пичоқлади

Шанба куни кечқурун, номаълум кимса Ню-Йорк шаҳридаги App Store дўконида қоровул билан ниқоб тақиш юзасидан жанжаллашиб, уни пичоқлади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг полициядан иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, кириш жойидаги дўкон қўриқчиси гумондорга ҳимоя ниқобини тақиб олишни эслатган, бироқ харидор талабни бажаришдан бош тортган.

Полициянинг таъкидлашича, оғзаки жанжалдан кейин эркак ўткир нарсани чиқариб, қўриқчига бир неча бор урган. Жабрланувчи энг яқин шифохонага ётқизилган, полиция айбдорни қидирмоқда.

Ню-Йоркда, 13 сентябрь ҳолатига кўра, ресторанлар, барлар, спорт заллари, кўнгилочар жойлар ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларга кириш учун коронавирусга қарши эмланганлик гувоҳномасини тақдим этиш талаб қилинади.

Дўконлар ва савдо марказларига сертификатларсиз киришга рухсат берилади, ташриф буюрувчилар эса, ҳимоя ниқобларини тақиб юришлари шарт. Бу қоида шаҳарда жамоат транспортидан фойдаланишда ҳам қўлланилади.