Олимлар нафас олмайдиган тирик мавжудот устида иш олиб боришяпти

Людвиг Максимилиан университети тадқиқотчилари ҳаётнинг янги, экспериментал шакли деб аташ мумкин бўлган мавжудот устида иш олиб бормоқдалар. Уларнинг уринишлари натижасида, фотосинтез ёрдамида, кислород бўлмаган муҳитда кислород ишлаб чиқаришга имкон берувчи итбалиқ ва денгиз ўтлари сунъий симбиоти (бир организмнинг борқа бир тур билан уйғунликда яшай олиши) пайдо бўлди. Итбалиқнинг ўзи бундай шароитда омон қололмайди, у мияни кислород билан таъминлаш учун нафас олиши керак.

Мақсад, мавжудотнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун танага кислород етказиб беришга тананинг ўзини мажбурлашдир. Денгиз ўтлари итбалиққа жойлаштирилганидан сўнг, олимлар аста-секинлик билан кислород концентрациясини мия “ўчиб қолгунича” камайтирдилар. Кейин итбалиқ жойлашган идишни ёритиб, сув ўтларининг кислород ишлаб чиқаришга “мажбур” қилдилар. Ишлаб чиқарилган кислород жонзотнинг миясига кириб, уни уйғотди.

Тажриба муваффақиятли ўтганига қарамай, муқобил нафас олишнинг янги технологияларини яратиш учун босиб ўтиладиган ҳали узоқ йўл бор. Итбалиқнинг асаб тизими соддалиги туфайли тажриба учун танланди. Мияси ривожланган жонзот бундай вазиятда ўзини қандай тутиши ҳозирча аниқ эмас.

Тажриба ёрдамчи механизм сифатида, масалан, ўпка муаммоларида хавфсизлик мосламаси тарзида ишлатилиши мумкин. Ёки инфаркт жараёнида мияга кислород етказиб беришнинг фавқулодда усули сифатида, тез ёрдам келгунича қўлланиши тавсия этилиши режалаштирилган.