Россия чет элликларнинг қариндошларига кириш тақиқини бекор қилди

Россия коронавирус эпидемияси билан кураш чоралари доирасида илгари қўйган чет элликларнинг қариндошларининг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси “Телеграм”да, Россияда яшовчи чет эл фуқароларининг қариндошларига қўйилган тақиқ энди ўз кучини йўқотганини айтди.

Консуллик бўлими ўз баёнотида бундай қариндошларга оила аъзолари – турмуш ўртоқлар, ота-оналар, болалар, ака-ука, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар, фарзанд асраб олувчилар ва асраб олинган болалар киришини айтди.

Баёнотда “Бу одамларнинг Россия Федерацияси ҳудудига кириши, виза талаб этиладиган мамлакатлар фуқаролари виза олишдан ташқари, муносабатлар даражасини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этадилар.