Россия ҳарбий йўлдошининг қолдиқлари АҚШ устида ёниб кетди

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли сунъий йўлдош орбитадан чиқиб кетиб, унинг қолдиқлари АҚШ ҳудудида ёниб кетди, деб хабар берди чоршанба куни АҚШ расмийлари.

Америка Метеорология Жамияти (АМС) мутахассислари “Космос 2551” космик сунъий йўлдошининг қолдиқлари АҚШнинг шимоли-шарқида ва Канаданинг жануби-шарқида атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетганини хабар қилишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия сунъий йўлдошининг вазни 150 кг дан ошмаган ва унинг қолдиқлари Ер юзасига етмасдан бутунлай ёниб кетган.

Таъкидлаш жоизки, 9 сентябрь куни Плесетск космодромидан “Soyuz-2.1 v” ракетаси билан учирилган “Космос 2551” сунъий йўлдошининг учирилиши муваффақиятсиз бўлди, чунки қурилма режалаштирилган орбитага чиқа олмади.