Россиядан минг нафар ўқитувчи Ўзбекистонга келади

Бу ҳақида Ўзбекистон халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилган.

Россиялик мутахассислар “Класс!” лойиҳаси доирасида республикага дарс бериш учун келишади.

Лойиҳа 2020 йилда Халқ таълими вазирлиги ва Алишер Усмонов номидаги хайрия жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ва мамлакатда рус тилини билиш даражасини яхшилашга қаратилган.

Ҳозирги кунга қадар Россиядан келган 200 нафардан ортиқ ўқитувчилар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ишлаб кетдилар.

Шарифхўжаевнинг айтишича, ўқитувчилар 1 ўқув йили учун ташриф буюришади, лойиҳанинг ўзи эса 10 йилга мўлжалланган.