Саудия Арабистони сайёҳларни жалб қилишнинг янги усулини ўйлаб топди

Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси The Rig лойиҳаси бошланганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа доирасида Форс кўрфазидаги нефть бурғулаш платформаларидан бирининг устида сайёҳлик зонасини қуриш режалаштирилган.

Кўнгилочар боғ 150 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Бу ерда учта замонавий меҳмонхона, жаҳон стандартлари даражасидаги ресторанлар, вертолёт қўниш майдонлари ва ўйин ҳамда истироҳат боғи қурилиши режалаштирилган.

Жамғарманинг айтишича, лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича мамлакатнинг барча талабларига жавоб беради. Ушбу янгилик Саудия Арабистонининг “Маҳаллий, минтақавий ва халқаро сайёҳлар сонини кўпайтириш бўйича инновацион ғояларни жорий этиш 2021-2025 йиллар стратегияси” доирасида ишлаб чиқилган.