Шимолий Корея кескинлик шароитида сув ости кемаларига қарши ракета синовини ўтказди

КХДР, Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, сув ости кемаларига қарши мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказди.

Ракета Шимолий Кореянинг Синпо шаҳри яқинидаги Япон денгизида учирилган. Жанубий Корея Мудофаа вазирлигида ракета синов тарзида сув ости кемасидан ёки денгиз платформасидан учирилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

КХДР томонидан ўтказилган ракета синовлари ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ҳам хабар берган. Япония армияси маълумотларига кўра, иккита ракета учирилган. Вазирлик бошқа тафсилотларни ҳозирча ошкор қилмаган.

Сув ости кемаларига қарши баллистик ракета синови АҚШ КХДРни Шимолий Корея дастури бўйича музокараларга чақирганидан кўп ўтмай амалга оширилди. Ракетанинг учирилиши музокара жараёни тўхтаганини ва Шимолий Корея қуролланишни давом эттиришини кўрсатмоқда.