Тадқиқот: Бойлар камбағалларга қараганда ҳавони кўпроқ ифлослантирадилар

Янги тадқиқотга кўра, дунёдаги бойлар ҳавони камбағаллардан кўра кўпроқ ифлослантирадилар. Дунё чиқиндиларининг ярми 10% бойлар ҳиссасига тўғри келади.

World Inquality лабораторияси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 1% бой одамлар 2019 йилда ҳар бир кишига ўртача 110 тонна карбонат ангидрид чиқишига ҳисса қўшган ва жами шу йили карбонат ангидрид чиқиндиларининг 17% ни ташкил қилган.  

Дунё аҳолисининг энг камбағал ярми аҳоли жон бошига атиги 1,6 тонна углерод чиқаради ёки бу дунё чиқиндиларининг 12 фоизини ташкил қилади.

Тадқиқот Европага углерод чиқиндиларининг 25% и тўғри келишини кўрсатган.