Урсинус Гейтвей грант дастури

АҚШда жойлашган Урсинус Коллежининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Дастур доирасида 35 000 доллар миқдорида грант тақдим қилинади.

Урсинус Гейтвей грант дастури тафсилотлари:

Университет: Урсинус коллежи;

Илмий даража: бакалавриат;

Грант миқдори: 35 000 доллар;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: АҚШ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 ноябрь.