Вашингтон: Биз Анқара билан “F-35” бўйича маслаҳатлашувларни давом эттирмоқдамиз

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Туркиянинг Американинг замонавий “F-35” қирувчи самолётлари дастуридаги иштироки ҳақидаги можарони ҳал қилиш бўйича Анқара билан маслаҳатлашувларни давом эттираётганини тасдиқлади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, “Мудофаа вазирлиги “F-35″ билан боғлиқ низони ҳал қилиш учун Туркия билан маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда”, деди.

У, шунингдек, Туркия Американинг “F-16” қирувчи самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдирганини тасдиқлади ва Қўшма Штатлар унинг талабига жавобан Туркияга ҳеч қандай таклиф қилмаганини қўшимча қилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, АҚШ Анқаранинг Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимини сотиб олишига жавобан Туркияни Американинг “F-35” қирувчи самолётлари дастуридан чиқариб ташлади.