Хитой ўзининг биринчи қуёш кузатув йўлдошини учирди

Хитой ўзининг биринчи қуёш кузатув сунъий йўлдошини Тайюан парвоз марказидан учирди.

Сунъий йўлдош Хитойнинг коинотдаги биринчи қуёш телескопи билан жиҳозланган ва қуёш спектрининг чуқур қизил Х-Альфа чизиғини кузатади, бу олимларга қуёш портлашларини ўрганиш имконини беради.

Йўлдош “Х-Альфа қуёш тадқиқотчиси” ёки CHASE деб номланган. Бундан ташқари, унга қадимги хитой мифологиясидаги қуёш маъбудасининг Циҳе номи ҳам қўйилган.

Сунъий йўлдошнинг оғирлиги 550 килограмм бўлиб, хизмат муддати уч йилни ташкил қилади. У қуёш атрофида айланади, уни кузатади, маълумотларни тўплайди ва қуёш тасвирларини олади.

Хитой олинган маълумотларни тадқиқ қилиш учун Ерда қуёш расадхоналари тармоғини қурди. Мутахассисларнинг фикрича, янги сунъий йўлдошнинг учирилиши Хитойнинг қуёшни коинотдан туриб кашф этиш босқичининг бошланиши бўлиши мумкин. Маълумотлар олимларга тез-тез очиқ фазода ва Ерда сунъий йўлдош алоқаси ва навигация тизимларига таҳдид солувчи қуёш портлашларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.