Хитой ва Россия ҳарбий кемалари Япония бўғозидан ўтишди

Япония ҳукуматининг қайд этишича, душанба куни Хитой ва Россиянинг 10 та ҳарбий денгиз кемалари гуруҳи Япониянинг асосий қисмини шимолдаги Хоккайдо оролидан ажратиб турувчи бўғоз орқали сузиб ўтган.

Япония Хитой денгизини Тинч океанидан ажратиб турган Цугару бўғози орқали Хитой ва Россия ҳарбий-денгиз кемалари сузиб ўтганини биринчи марта тасдиқлади.

Бу бўғоз халқаро сувлар мақомида бўлсада, Япониянинг Хитой билан алоқалари узоқ вақт Шарқий Хитой денгизидаги кичик оролчаларга оид зиддиятли даъволар туфайли хавас қиладиган даражада эмас. Токйонинг Москва билан ҳам ҳудудий баҳслари мавжуд.

Япония Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, Япония ҳудудий сувлари чегараси бузилмаган ва кемалар ўтиши билан халқаро қоидаларга зарар етмаган.

Россия ва Хитой 14-17 октябрь кунлари Россия Тинч океани флотининг ҳарбий ва ёрдамчи кемалари иштирокидаги ҳарбий ҳамкорлик доирасида Япония денгизида қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказдилар.