Хитой ядро қуролини таший оладиган гипертовушли аппаратни синовдан ўтказди

 Financial Times нинг хабар беришича, Хитой ядро қуролини таший оладиган гипертовушли учиш аппаратини янги синовдан ўтказди.

Синов пайтида аппарат паст орбитал ҳудуддан учиб ўта олди, аммо мўлжалга ета олмади ва ундан бир неча ўнлаб километр наридан учиб ўтди.

Нашрнинг хабар беришича, мазкур синов АҚШ разведкасини эсанкиратиб қўйди ва уларга Хитойнинг гипертовушли қурол ишлаб чиқариш соҳасида қанчалик олға юрганини намойиш қилди.

“Уларни буни қандай амалга оширганлиги ҳақида ҳеч қандай фикримиз йўқ” деган нашрга разведка ходимларидан бири.

Пентагон мазкур воқеа борасида изоҳ қолдирмаган бўлсада, Хитойнинг “тобора ўсиб бораётган ҳарбий агрессияси” дан хавотирда эканлигини билдирган.