“Янги Америка хавфсизлик маркази” (CNAS) вакиллари билан учрашув

2021-йилнинг 22-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташрфи буюрган “Янги Aмерика хавфсизлиги маркази” (CNAS) бош ижрочи директори Ричард Фонтейн ва (CNAS) нинг Ҳиндистон-Тинч океани дастури раҳбари Лиза Кёртисни қабул қилди.

Вазир Aмерика томонини мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.