Япония Бош вазири баҳсли ибодатхонага совға берди

Япония Бош вазири Фумио Кишида Ясукуни ибодатхонасига совға қилди. Бу ибодатхона Японияда замонавий урушларда ўлганларни, шу жумладан, Иккинчи жаҳон урушида уруш жиноятчиси сифатида ҳукм қилинганларни улуғлайди.

Япония Бош вазири ибодатхонада кузги байрам бошлангани муносабати билан ҳадя берди. Унга бир қанча япон расмийлари, жумладан, янги ҳукуматдаги баъзи вазирлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Япония юқори мартабали амалдорларининг ибодатхонага ташрифи ёки Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлашнинг бошқа шакллари одатда ўтган асрнинг ўттизинчи ва қирқинчи йилларида Япония тажовузига учраган мамлакатларнинг, айниқса Хитой, Жанубий Кореянинг ғазабли реакцияларини келтириб чиқаради.

Собиқ бош вазир Синдзо Абе 2013 йилда ибодатхонага шахсан ташриф буюрган охирги Япония бош вазири бўлган, бу ўша пайтда қўшни давлатларнинг кенг танқидига сабаб бўлган.

Бу қишки ибодатхона ХIХ асрнинг иккинчи ярмида қурилган ва ўшандан бери жанг майдонларида ҳалок бўлган барча японларнинг рўйхатлари унда сақланади.