Authors Posts by Behzod Mamadiev

Behzod Mamadiev

39 POSTS 0 COMMENTS
"Vatandosh" газетаси бош муҳаррири. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Чапел Ҳилдаги Шимолий Каролина университетидан журналистика бўйича магистратура даражасига эга. Спортдан футбол ишқибози. Тўп тепишни қойиллата олмаса ҳам, томоша қилишни ёқтиради.

Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари: Марказий Осиё хавфсизлиги бу – Хитой хавфсизлиги демакдир

Хитой Марказий Осиё давлатларининг миллий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга оид чора-тадбирларини изчил қўллаб-қувватлайди. Мазкур фикр Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопин томонидан Пекинда 18 сентябрь куни Марказий Осиё журналистлари билан учрашувда билдирилди. Юқори мартабали дипломатга кўра, бугунги давр Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги тарихидаги энг ёрқин давр саналади. Негаки, Чин давлати ҳамда...

Ўзбекистонда Француз альянси иш бошлади

Тошкентда Француз альянси нодавлат нотижорат ташкилоти иш бошлади. Янги муассаса 2011-2014 йилларда фаолият юритган Француз институти ўрнида таъсис этилди. Шу муносабат билан Тошкентда жорий йил 3 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Француз альянси раҳбарияти ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак Анри Эльс иштирок этди. “Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат муассаса сифатида рўйхатдан ўтказилган Француз альянси илгариги Француз институти...

Сауд Арабистони бошқарувида ўзгаришлар рўй берди

Сауд Арабистони подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Оли Сауднинг жорий ҳафтадаги фармони билан 2012 йилдан буён мамлакат ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келган шаҳзода Муҳаммад бин Нойиф валиаҳд деб эълон қилинди. Саудия ахборот агентлиги (SPA) хабарига кўра, аввалги валиаҳд – Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Муқрин бин Абдулазиз ўз илтимосига кўра лавозимидан озод этилган. 55 ёшли Муҳаммад бин Нойиф...

Малайзия туризм вазири: “Ўзбекистонликларга Малайзия эшиклари ҳамиша очиқ”

Малайзия дунёнинг турли мамлакатларидан бораётган сайёҳларга сифатли ва чўнтакбоп хизмат кўрсатишга ҳар доим тайёр. Бу ҳақда Малайзия туризм ва маданият вазири Дато Сери Муҳаммад Назри бин Абдул Азиз жорий йил 23 апрель куни Тошкентда ўтган анжуманда маълум қилди. 2014 йили “Малайзияга ташриф буюринг!” шиори остида жаҳон бўйлаб қатор тадбирлар ўтказилган эди. “Фестиваллар йили” деб эълон қилинган 2015 йилда ҳам дунё...

№37 2014 йил май

Газетани ўқинг | “PDF” шаклида сақлаб олинг (4,1 мб) Бу сонда: Украина инқирози: Ўзбекистон қандай йўл тутиши керак? (2-бет) Хабарлар (3-бет) АҚШ фуқаролигини олганлар қариндошларини АҚШга чақира оладими? (4-бет) "Vatandosh" Вашингтонга ташриф буюрди (5-бет) Шарқий Украинадаги референдум қонунийми? (5-бет) Бошлиқ ёхуд 3-блогпост (6-бет) Бошга ўлим тушганда... (11-бет) Байроқ давлатникими ёки халқники? (11-бет) Америкада нега ўзбек тилини ўрганишмоқда? (11-бет) "Бўтакўзнома" тақдимоти (13-бет) Кўпхотинлилик муаммоларига бир назар (Давоми) (14-бет) Спорт хабарлари (15-бет)

Бошга ўлим тушганда…

27 апрель куни 1973 йилда туғилган ватандошимиз Икромова Барно Пенсильвания штати Филаделфия шаҳрида оламдан ўтди.  Унинг саратон касали билан оғригани, “грин карта” ютиб олганидан сўнг ҳамма қатори АҚШга кўчиб келгани маълум.  Афсуски, тақдири азал ҳукми кучга кириб,  бу ерга келганидан уч ой ўтар-ўтмас,  ҳамюртимизнинг касали касали зўрайиб оламни тарк этди. . . Пенсильвания ва Нью-Йоркдаги ватандошларимиз номидан Икромова Барнонинг яқинларига, ...

Нью-Йоркда ота ўз фарзанди туғилишига доялик қилди

Шошилинч хушхабар!  2014 йил 6 апрель куни Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида маҳаллий вақт билан 15:15 ларда ватандошимиз Шуҳратжон хонадонида қиз фарзанд дунёга келди.  Қизиғи шундаки, чақалоқ туғруқхонада эмас,  балки ўз хонадонида туғилган. Ой куни яқинлашган Сожидахон шифохонага кетишга тайёргарлик кўраётган пайтда ўз уйида тўлғоқ тутиб,  аҳволи оғирлашган.  Асл касби ўқитувчилик бўлган,  ҳозирда эса Нью-Йорк шаҳрида ҳайдовчилик қилаётган бўлажак ота - Шуҳратжон...

Чикагода Наврўз нишонланди (ФОТОЛАВҲА)

Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти,  ҳар йилги анъанага мувофиқ,  бу йил ҳам Наврўз байрамини катта тантана билан кутиб олди. Турк-Америка жамияти биносида ўтган байрам кечасида 200 дан ортиқ ватандошимиз иштирок этиб,  ўзбекона дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриш имконига эга бўлди. Кечани кириш сўзи билан очган Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси президенти Олимжон Шарипов барча ватандошларни Наврўз билан табриклади.  Бошқа бир қатор меҳмон ва мезбонлар ҳам...

Нью-Йоркда Наврўз тантанаси (ФОТОЛАВҲА)

"Vatandosh" Ўзбек-Америка жамияти Нью-Йорк шаҳрида Наврўз байрамини нишонлади. 21 март куни "Orion Palace" ресторанида бўлиб ўтган тантанада 500 га яқин ватандошимиз иштирок этди. Ўзбекистонлик санъаткорлар куй-қўшиқлари билан, гўзал раққосалар эса хиром айлаб даврани безади. Дастурхонга ҳалим, сумалак, ҳолвайтар, палов каби ўзбек миллий таомлари тортиқ қилинди. Тадбирда Нью-Йорк штати Ассамблеясининг 45-туман бўйича вакили Стивен Кимбрович иштирок этиб, Ўзбекистон халқини, жумладан, АҚШда истиқомат...

Қрим нуқта RU

...Бир-бирига энг яқин бўлган иккита славян халқ – руслар ва украинлар жаҳон тарихини тубдан ўзгартириб юборади деб ким ўйлабди, дейсиз. Ҳайратда қолган жаҳон аҳлининг кўз ўнгида Москванинг қилган қилиқларидан сўнг дунё энди олдингидек бўлмайди. Таҳлилчиларнинг ёзишига кўра, икки хафта ичида нафақат Россия, Украина ва Қримнинг ривожланиши тарихи, балки ҳозирги дунёнинг аксар мамлакатларининг тақдири тубдан ўзгариб кетди. Шунинг учун ҳам бугун дунёдаги...