Authors Posts by Nilufar Salimova

Nilufar Salimova

12 POSTS 0 COMMENTS
AQSHning Nyu York shtatida tibbiyot sohasi bo'yicha kollej bitiruvchisi. Hozirda ushbu sohada Nyu York Universiteti talabasi. O'zbek milliy san'ati, urf odatlari va madaniyatini nafaqat AQSh, balki dunyoning barcha millat vakillariga turli tadbirlar, ilmiy dasturlar, va yozma materiallar orqali ko'rsata olish, yetkaza olishning havaskori

Ватандошлар Вашингтондаги Ўзбекистонга ташриф буюришди

Кўпчиликка маълумки “Ватандош” жамиятининг ташкил этилганига кўп бўлмаганига қарамай, тез-тез турли йиғилишлар, тадбирлар ва лойиҳалар уюштириб туришади. Куни кеча ушбу жамият ташаббуси билан Нью-Йоркдаги ватандошларимиз билан АҚШпойтахти Вашингтон округи (DC)га саёҳат қилдик. Саёҳат бир кунлик бўлган бўлса-да, ватандошларимиз унутилмас таасауротларга эга бўлиб қайтишди. Пойтахт баҳорнинг айни гўзал дамида кўм-кўк манзарага бурканган ва бир-биридан чиройли баҳор гуллари билан безатилган тенгсиз гўзалликда...

АҚШда ўзбек рақс санъати тўгараги ёхуд “Қизлар учун энг қулай спорт тури”

Ўзбек миллий санъат турлари саноқсиз бўлсада, уларнинг орасида рақс санъати ўзининг бетакрор гўзаллиги, сирли нафосати, ҳамда ўзига хос нозик ҳамда мураккаблиги билан ажралиб туради. У шундай санъатки, қайси ёш ижросида акс эттирилмасин, ўз жозибасини сира йўқотмайди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, жажжи болажонлар ижросидаги ҳар қандай рақс кишини қувонтирмай қўймайди. АҚШнинг Нъю Йорк штатида, Бруклин шаҳрида ана шундай бир гуруҳ ширин болажонларни...

Ўзбекистон Сенати ўзининг охирги мажлисини ўтказади

Шу йилнинг 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўтказилади. Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек, 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, “Инвестиция фаолияти...

“Ватандош” жамияти семинарлар ўтказишни йўлга қўйди

Ҳамюртларимиз учун ҳуқуқий,  ижтимоий,  тиббий ва бошқа соҳаларда ўзбек тилида мутахассислар тарафидан семинарлар ўтказиш "Ватандош" жамияти олдига қўйилган мақсадлардан бири эди. 1 декабрь куни "Ватандош" жамияти қошида Даромад солиқлари ҳамда банк ҳисоботлари ҳақида биринчи семинар ўтказилди.  Унда ватандошларимиз солиқ тўлашга оид кўплаб саволларига жавоб топиш имкониятига эга бўлди.  Семинарда 40 га яқин юртдошимиз иштирок этди. Семинарни узоқ йиллардан бери АҚШда яшаб...

Исоқ БАРАЕВ: “Америкага ўзбек нонини биринчи олиб кирганман”

Барчамизга маълумки, бугунги кунда ўзбек тадбиркорлари ўзларининг ишбилармонлиги ва тижорат соҳасидаги билимлари билан дунё бозори мусобақасида бемалол ўз кучларини кўрсата олишади. Шу сабабдан ҳам улар ҳозирда нафақат ватанимизнинг ўзида, балки бутун дунё мамлакатларида фаолият юритишмоқда. Айнан АҚШнинг ўзида ана шундай тадбиркорларимиз кўпчиликни ташкил этишади. Нега айнан АҚШда деган савол туғилиши мумкин. Жавоб жуда оддий. АҚШда ўз тадбиркорларимизга талаб кучли, аниқроқ...

Умид Раҳматов: “Тадбиркорликда онам менга асосий дастак”

Маълумки, дунёда мамлакатлар кўп, уларнинг ҳар бири ўз маданияти, ўз қадрияти, урф-одатларига эга. Бундай ўзига хослик уларнинг турмуш тарзини, ҳаётини ўзида акс эттирадию Шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, гарчи дунёда маданиятлар ранго-ранг бўлса-да, уларнинг ўзига хос, бошқа бир давлат маданиятларида такрорланмайдиган хусусиятлари мавжуд. Миллий таомлар ана шундай такрорланмас хусусиятлардан биридир. Ҳар бир маданият вакили, табиийки, ўз миллий таомларига муттасил...

Расул Мирзааҳмедов: “Аёлларимиз қалбаки ўзбек абрли матоларидан либос кияётганликлари одамни таажубга солади”

“Ўзбек миллий абрли (халқаро терминда “икат” деб юритилади) матолари бой ва қадим тарихга эгалиги кўпчилигимизга маълум. Буюк Ипак йўли давридан Шўролар тазйиқи даврига қадар бу матолар жуда ҳам маҳшур ва қадрли ҳисобланган. Совет истилоси йилларида миллий ҳунармандчилик билан ҳусусий секторда шуғулланиш тақиқланганлиги бошқа ҳунарлар каби абрли матолар тўқишда ҳам анъанавий дизайнлардан чекинишга сабаб бўлди. Мустақилликдан сўнг анъанавий дизайндаги матоларга...

Саида Тўлаганова: «АҚШдаги ўқиш ва яшашнинг нисбатан қимматлиги кўпгина қобилиятли ватандошларимизга асосий тўсиқ бўлиши мумкин»

Ўзбек қизининг америкача орзуси “Маънавий ҳаётда ҳам амалий ҳаётдагидек, кимки билимга таянсагина тўхтовсиз камол топади ва ютуқларга эришаверади.” У. ЖEЙМС    Албатта, билимнинг маҳсули фақатгина камолот ва ютуқдир, унинг чеки йўқдек гўё, киши илм йўлида қанча изланмасин, қанча ўзлаштирмасин, унинг янгидан янги чўққилари вужудга келаверади. Кимдир учун у ҳаво ва сувдек зарур бўлса, кимдир эса унинг ҳатто мазмун ва моҳиятини англаганича йўқ....

Ўзбек аёли Америкада: сабр, меҳнат ва ютуқ

Ҳар бир инсоннинг ўз йўлида қўйган эзгу ниятлари ва уларга асосланган мақсадлари бўлиши табиий. Кўпчилигимизда эса улар яъни мақсадларимиз жуда ўхшаш, аммо уларга эришиш йўлида босиб ўтган сўқмоқлар-у тўсиқлар турличадир, саъй-ҳаракатларимизу эришган натижаларимиз фарқлидир. Инсонда қандайин мақсад бўлмасин, у катта меҳнат, сабр ва матонат талаб этади. Айнан ана шу сабр, матонат ва меҳнат каби гўзал инсоний фазилатлар ўзбек қонига...

Бруклинда Наврўзи олам тантаналари

Фасллар келинчаги бўлмиш Баҳор айёмининг энг гўзал ва навқирон байрами Наврўзи олам яқинлашиши билан бутун борлиқни беғуборлик қамраб олгандэк туюлади гўё. Баҳор фасли кириб келганини ҳар онда, ҳар қадамда ҳис қилиш мумкин. Масалан, қир-адирларда униб чиққан бойчечакнинг ифоридан, майсазор-у кўкламлардан эсаётган нозик насимдан, деҳқон бобо меҳр билан ағдараётган тупроқ ҳисидан ва жамоа жамоа бўлиб тўпланган ширин болажонларнинг баланд ҳайқириғидан...