Американинг машҳур Карнеги Хол концерт залида жаҳон класикаси ўзбек истеъдоди ижросида

 

Лола Астанова.

 Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова

19 январ куни Нью-Йорк шаҳрида жойлашган машҳур Карнеги  Хол катта концерт залида ўзбекистонлик таниқли пианиночи Лола Астанованинг концерти бўлиб ўтди. Мазкура бу концертини афсонавий маэстро, ХХ асрнинг буюк пианиночиси Владимир Горовицга бағишлаб ўтказди. Буюк маэстро мазкур Карнеги Холда биринчи бор 1928 йилнинг 12 январида катта концерт берган эди. Ундан кейин бу катта залда фақатгина иқтидорли, таниқли ва буюк мусиқачиларгина концерт бериши анъанавий бўлиб қолди. Владимир Горовицни “Қиролларнинг қироли” деб ҳам аташади. Маэстро Ф.Шопен, Ф. Лист ва бошқа буюк компазиротларни асарларини моҳирлик билан ижро этиши билан шуҳрат қозонган эди. В. Горовиц ўзи ҳам кўплаб мусиқа асрларини ёзиб қолдирган. Мазкур концерт ташкилотчилари олдин юзлаб номдор пианиночиларни кўрикдан ўтказишган, лекин бугунги кунда АҚШда шиддат билан ўсиб келаётган ёрқин юлдуз Лола Астанова кўпчиликнинг диққатини ўзига торта олди… ва жюри аъзолари Лола Астанованинг концертини маъқул кўришди.  

Бу ёш, иқтидорли, келажаги парлоқ Лола учун ҳам кутилмаган воқеа бўлиб қолди. Бундай катта масштабдаги концертга эриш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бундай баҳтга эришиш учун дунёдаги номдор классик созанда ижрочилар кўп йиллар давомида кутиб орзу қилишади. Бундан ташқари бу ўзбек мусиқа мактабига ва унинг иқтидорли ёшларига берилган юқори баҳо деб ҳам қарашимиз керак. Бу ëшларимизнинг жаҳон санъатини яхши эгаллаганидан далолат. Шу билан бирга, бу яхши анъанавий педагогларимиз борлигидан далолат беради.

Лола Астанова ва буюк маэстро В.Горовиц

Лола Астанованинг иқтидори ҳисобга олиниб, унга буюк маэстро Горовицнинг Steinway & Sons роялидан фойдаланшга руҳсат берилди. Буни ҳам ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳибасига берилган юқори баҳо деб қараш керак. Концерт юқори савияда ўтди. Зал гулдирос қарсақлар билан ўзбекистонлик ёш созандани кутиб олди. Концерт давомида Лола Шопен, Рахманинов, Скрябин ва Владимир Горовицнинг асарларини ижро этиб концертга келганлани ҳушнуд этди. Концертдан тушган барча маблағлар эса онкология касалликларини тадқиқ қилиш учун American Cancer Society жамиятига ўтказилди.

Концертни йирик америкалик бизнесмен, миллиардер, телевидения ва радиода соҳасида ҳам машҳур Дональд Жон Трамп (Donald John Trump) очиб унга раислик қилди. Ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳибаси Лола Астановани Голливуднинг афсонаси, «Оскар», «Эмми», «Грэмми» ва «Олтин глобус» соҳибаси, машҳур актиса, ёзувчи ва пианиночи Жули Эндрюс концертга келганларга таништириб ўртани олиб борди. Жули Эндрюс Лолани концертиниолиб бориш учун Лос-Анжелесдан учиб келди. Лола Карнеги Хол катта залининг саҳнасини ана шундай афсонавий инсонлар билан самимий бўлиб олганини ўзига шараф деб билади. Концертда уч минга яқин одам иштирок этди, улар орасида Лоланинг онаси, укаси, унинг яқин дўстлари ҳамда мусиқа, кино, телевидения, катта бизнес, маданият соҳасидаги жуда ҳам кўп машҳур инсонлар ташриф буюришди.

 

 Иқтидор тақдири 

Лола туғилиб ўсган оила бошқа ўзбек хонадонларидан деярли фарқ қилмайди. Оила бошлиғи, Рустам Астанов муҳандис-механик олим, кўп йиллар Тошкент Ирригация ва меллирорация институтида домлалик қилган. Техника фанлари кандидати. Онаси Нази Астанова, Ўзбекистон давлат консерваториясини тугатган, фортепиано бўйича мутахассис. Бу оилада икки фарзанд вояга етди. Ўғли Эркин бугунги кунда АҚШ олийгохларининг бирида ўз билимини оширмоқда.

1991 йил. Лола (ўртада) 6 ёшда. Ўрта Осиё ва Қозоқистон республикалари мусиқа мактаблари орасида кўрик танлов. Биринчи муваффақият.

Лола туғилиб ўсган оила бошқа ўзбек хонадонларидан деярли фарқ қилмайди. Оила бошлиғи, Рустам Астанов муҳандис-механик олим, кўп йиллар Тошкент Ирригация ва меллирорация институтида домлалик қилган. Техника фанлари кандидати. Онаси Нази Астанова, Ўзбекистон давлат консерваториясини тугатган, фортепиано бўйича мутахассис. Бу оилада икки фарзанд вояга етди. Ўғли Эркин бугунги кунда АҚШ олийгохларининг бирида ўз билимини оширмоқда. Лола 1985 йили туғилади. Ота-онанинг умид кўзлари Лолага тикилганди. Бунинг сабаби бор, албатта. Лола, болалигидан билимга интилувчанлиги билан ажралиб турарди. У 4 ёшидан бошлаб қўлига қалам олиб чиройли расмларни чизар эди. Беш ёшида унинг чизган суратлари ГДР (собиқ Германия Демократик Республикаси)да ўтказилган бир кўрик танловида кўрилиб совринли ўринларни эгаллайди. Болалигида унинг иқтидорини сезган онаси унга мусиқадан сабоқ бера бошлайди.

Лола Астанова ва унинг устози Тамара Попович.

Кейинчали уни 6 ёшида Тошкентдаги В.Успенский номидаги маҳсус мусиқа мактабга олиб келади. Унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, таниқли мураббий Тамара Афанасьевна Попович дарс бера бошлайди. Ёш иқтидорни кўрган Тамара Попович Лола билан ҳар куни дарсдан сўнг икки соатдан ишлади. Тез орада бу меҳнатлар ўз самарасини кўрсатди: истеъдодли ўқувчи етти ёшида оркестр билан концерт берди, ўша йили биринчи бор Марказий Осиё республикалари орасида минтақалараро конкурсда иштирок этиб етти ёшида маҳсус совринни қўлга киритади. Шундан сўнг у Шопен, Рахманинов, ва Листларнинг концертларини ижрочисига айланади. Учинчи синфга ўтганда устози Тамара Афанасьевна Лоланинг онасига пианино бўйича етук мутахассис дарслари зарурлигини айтди.

Унинг истедодини ҳисобга олиб, унга фақат Москва консерваториясининг машҳур профессори Лев Наумовгина қўшимча билим бериши мумкинлигини айтади. Лоланинг ота-онаси ўшанда Лоланинг Москвага бориб келишига имконият яратиб беришади. Олти-етти йил давомида у ҳар йили икки-уч марта камида 2 хафта Наумов ҳузурида бўлиб, махсус дарс машғулотларини олади. Ўшанда профессор: “Унинг келажаги порлоқлигини ва уни собиқ Иттифоқ миқёсида Шопен асарларни юқори савияда ижро этувчи ёшлардан бири”, деган эди.

 Изланишлар, машаққатлар ва биринчи муваффақиятлар

Лола Астанова ва буюк шархловчи Ларри Кинг

1994 йили Лола биринчи бор Америкага ташриф буюриб биринчи бор ўзини ижрочилик маҳоратини намойиш қилади. 1995 йили Лола Австрияга ташриф буюради. 1996 йили Лола Москвада ўтказилган ёш пианиночиларнинг 2- Халқаро Шопен Конкурсини лаурияти бўлиб қайтади. Унинг ижро этган асарлари лазер дискларга ёзилиб дунё юзини кўра бошлайди. 1997 йили Лола ЮНЕСКО томонидан таёрланган “20 аср иқтидорлари” (“Prodigies of the 20th Century”) филмига киритилади.

Лола Астанова ва Meредит Вийера (NBC)

1998 йили у Москвада ўтказилган Ёшларнинг санъат ассамблеясининг дипломанти бўлади. 1999 йили Лола Астанов Халқаро саҳоват лойиҳасига киртилган “Янги исмлар” стипендиати бўлади. 2000 йил Италияда ўтказилган Халқаро кўрик танловда ғолиб чиқиб 1-ўринни эгаллайди. 2001 йили Лола Астанова Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг ҳам ғолиби бўлади. 2002 йили Лола кетма-кет қатор Европа ва Америке мамлакатлари бўйича гастролларга чиқади. Уни жаҳон оммавий ахборот воситалари CNN  ва BBC каналари орқали намойиш эта бошлайдилар. Унинг фото суратлари ва у ҳақда материаллар жаҳоннинг турли мамлакатларида чоп этила бошланади. Кундан-кунга Лола Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида танила бошланади, уни олдинда юлдузли кунлар кутиб турар эди.

Лола Астанова ва Роберт Де Ниро…

 

AmericanDream

2002йили Лола мусиқа мактабини аъло баҳолар билан тугатади. Оилада маслаҳат қилиниб энди Лолани чет элда ўқитишга қарор қилинади. 2003 йили  Лолани ҳеч қандай имтихонсиз Москва Давлат Консерваторияси ва бир қанча бошқа олий ўқув юртларига кириш учун таклифлар олинади. Лола Астанова эса АҚШнинг Техас штатида жойлашган Уильям Марш Райс Университетини (Rice University, USA) танлайди. Уни ўша Университетда бирничи бор синаб кўрган профессор Кимура ўз раҳбариятидан бу иқтидорли ўзбек қизини ҳеч қандай имтихонсиз тезда Университетга қабул қилишни талаб қилади. Лола учун маҳсус шароитлар яратилиб, унга Университет президенти томонидан стипендия тайинланади. Лола қисқа вақт ичида инглиз тилни ҳам ўрганиб олади ва тез кунларда энг кучли талабалар орасидан муносиб ўрин эгаллайди. Университетда унга мусиқа соҳасида машҳур бўлган профессор Роберта Ру устозлик қилади.

Лола Астанова ва Оскар лауреати машҳур актриса Риз Уизерспун (Reese Witherspoon).

2005 йили Лола имтиёзли равишда магистр унвонига сазовар бўлиб мазкур Университетни битиради. 2007 йили Лола биринчи бор жиддий бир лойиҳага таклиф қилинади. У биринчи бор дунёга машҳур Валиерий Гергиев ва Мариинск театрининг оркестори билан Classical Superstar Fantasy Concert  катта концертида иштирок этади. Бу концертда иштирок этиши унинг омма олдида номи чиқишига катта туртки бўлди. Бундан сўнг у қатор концертларда иштирок эта бошлади.

Нью-Йорк, 2012 йил. Концертдан олдин… Доналд Трамп, Лола Астанова ва Жули Эндрюс

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда Ўзбекистонда классик музика чолғучилар сафи қалинлашиб боряпти. Бундан ташқари бизда ижрочилик санъатининг ривожланганлиги ҳам кўзга ташланмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, мусиқа кўнгилни поклайди. Руҳни тетиклаштиради. Мусиқа мамлакатни, миллатни бир мақсад йўлида бирлаштиради. Дунёга танитади. Халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиради.

 

Лола Астанова , Валерий Гергиев ва Мариинск театрининг оркестори.
 

Мавлон Шукурзода.

Нью-Йорк-Ташкент.

 

SHARE