Ўзбекистонда Океан шабадалари

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол элчихона кўргазмаси учун Нью-Жерсилик Даниелли Микнинг “Орзу” асарлар тўпламини танлади.

АҚШ давлат департаментининг “ART” бўлими ходимларининг фикрича, “Орзу” Ўзбекистон аҳолисига Америка санъати дунёси билан яқиндан танишиш имконини беради.

Элчи жанобларининг айтишича, жуда кўп ўзбекистонликлар уммон соҳиллари ҳақида тасаввурга эга эмас. Чунки Ўзбекистон океанга чиқиш учун иккита мамлакат ҳудудини кесиб ўтиши керак бўлади. Дунёда бундай давлатлар сони бор-йўғи иккита бўлиб, биттаси Лихтенштейндир.

Элчи сифатида тайинланган Жорж Крол ўз она штатидаги океан қирғоқларини ўзбекистонликлар билан баҳам кўришни ният қилган. “Мен АҚШ ташқи сиёсат идораларига иш бошлаганимга 30 йилдан ошди. Бу фаолиятим давомида ҳар доим, Польша, Ҳиндистон, СССР, Россия, Украина, Беларусь, бугун Ўзбекистонда хизмат қилмай, фақатгина Жерси соҳилларига келганимда ўзимни уйимда, деб ҳис қиламан”, дейди элчи жаноблари.

Ғарбий Массачусетслик собиқ мода дизайнери Мик ўз ижодий фаолиятини Парсипаннида кўл бўйидаги арт-студиясида расм чизиш ва дарс беришга бағишлади. У санъатнинг ҳоҳ анъанавий, ҳоҳ абстракт йўналишида ижод қилмасин, сув асарларининг ўзагини ташкил қилади.

Жорж Крол ва Дениэлле Мик океан бўйида улғайишган, ёшлиги мана шу табиат неъмати билан уйғун. Эндиликда уларнинг уммон ҳақидаги туйғуларидан Ўзбекистон аҳолиси ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

“Турмуш ўртоғим Мелисса ҳам океан бўйида жойлашган Род-Айленддан. Гарчи биз қирғоқ ва соҳил бўйича доим баҳслашиб турсак-да, иккаламиз ҳам океанни яхши кўрамиз. Уни кўрсак, сезсак, ўзимизни уйдагидек ҳис қиламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Жорж Крол Даниелли Микнинг асарларидан ташқари яна олти нафар АҚШлик рассомнинг асарларини элчихона кўргазмаси учун танлаган бўлиб, ушбу асарлар икки йил давомида намойиш этилади.