Озодбек Назарбеков «Ватандош» газетаси меҳмони

Америка Қўшма Штатларидаги биринчи ўзбекча газета — «Ватандош» ташаббуси билан соҳир овоз соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда моҳир кулгу устаси Шукрулло Исроилов  Америкада биринчи марта «Хуш келдингиз» деб номланган концерт дастурини тақдим этади.

Озодбекнинг муҳаббат, оқибат, меҳр, ота-она, дўст, садоқат сингари ўлмас мавзулардаги қўшиқлари халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди. Бугун унинг оҳанглари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда катта ҳаёжон, туғён билан тингланмоқда, ҳиргойи қилинмоқда.

«Ватандош» кўплаб ўқувчиларимизнинг таклиф ва мурожаатлари асосида севимли хонандамизнинг АҚШда концертини уюштиришни ният қилди. «Хуш келдингиз», деб номланган мазкур концерт уч кун давомида Фладельфиядаги «Самарқанд» ресторанида, Бруклиндаги «Millinuim Theatre»да ҳамда Квинсдаги (Нью-Йорк) «Da Mikielli Palace» концерт залларида 26, 27, 29 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Концерт дастурида хонанданинг энг янги қўшиқлари ҳамда халқимиз кўнглидан жой олган севимли тароналари ўрин олган.
Концертга АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган барча ҳамюртларимизни, Озодбек Назарбеков ижодига қизиққан ҳамма мухлисларни таклиф этамиз.

Чипталар учун қуйидаги рақамларга телефон қилинг:

Фладельфия                  Бруклин                                 Квинс

(267) 288 5077           (718) 615-1500                      (718) 830-0500

(267)471 9486            (407) 722-0408                      (718) 526-0791

 

SHARE