Тошкентда экопарк — ҳаммаси иккиламчи хомашёдан

 

Очиқ табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар, соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлганлар учун Тошкентдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида экологик боғ очилди. Ушбу боғнинг ўзига хос, бошқа истироҳат боғларидан ажралиб турувчи жиҳати уни барпо этишда экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланганлигидир.

 Фонд Форум лойиҳаси асосида “Мицубиси Корпорейшн” корпорацияси кўмаги остида қурилган бу масканда болалар бир вақтнинг ўзида ҳам дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари, ҳам табиат, атроф-муҳит, унга дўстона муносабатда бўлишга оид билимларини бойитишади. Мазкур боғнинг шиори: “Катта шаҳарнинг янги нафаси ёки оила даврасида мириқиб дам оламиз!”

 

Тошкент экобоғи келгусида бўш вақтини мазмунли, фаол ва самарали ўтказиш истагидаги болажонлар учун севимли масканга айланади. Ушбу боғда ҳайкалтарошлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра сингари санъатнинг бошқа йўналишлари бўйича ижодий учрашувлар ва машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Фонд Фoрум қошидаги Болалар ижодиёти марказлари билан ҳамкорликда ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун болалар суратлари танловлари, кўргазмалар ва бошқа ижтимоий лойиҳалар ташкил этилади.

2010 йилнинг февраль ойида “Ижтимоий лойиҳалар ва ташаббуслар интеграцияси” форумида Гулнора Каримова томонидан таклиф этилган экобоғлар барпо этиш лойиҳаси тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси вакиллари томонидан бир овоздан маъқулланган эди. Ўзига хос тарзда безатилган, инсталляция ва мавзуларга оид ҳайкалтарошлик асарларига эга кўнгилочар маърифий боғлар лойиҳасини ишлаб чиқишда “IJOD” Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси аъзолари, архитектор ва бошқа мутахассислар фаол иштирок этишди.

 

 

 

 

8. 

 

 

“ФондФорум” жамғармаси сайти маълумотларидан фойдаланилди/Суратлар “подробно.ўз” ахборот агентлигидан олинди.

 

SHARE