“Sony” қандай “ўлди” (2-қисм)

“Sony” каби ўзининг тарихий муваффақиятлари билан фахрлана оладиган технологик компаниялар унчалик ҳам кўп эмас. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қачонлардир “Sony” менежменти ўзининг 85 фоиз вақтини тадқиқот ва ишланмаларга боғлиқ масалаларга, 10 фоизини кадрлар масаласига ва атиги 5 фоизини молиявий масалаларга қаратган. Акио Морито учун молиявий натижалар – янги маҳсулотлар яратиш ва янги бозорларни шакллантириш йўлида сарфланган қаттиқ меҳнат самараси бўлган. Агарда “Sony” ўзининг асосий масаласига яхши ечим топса, натижалар ҳам унга муносиб бўлиши керак бўлган. Шундай бўлган ҳам.

1980 йилларнинг ўрталарига келиб “Sony” ҳамда бошқа япон компанияларининг жаҳон саноатидаги мутлақ ҳукмронлиги борасида турли норозиликлар пайдо бўла бошлади. Чунки, бу пайтга келиб нафақат маиший электроника, балки автомобиллар, мотоцикллар, ошхона техникаси, пўлат ишлаб чиқариш каби соҳалар ҳам япон компаниялари томонидан эгалланган эди. Бундай соҳаларнинг сони эса кундан-кунга ошиб бораётган эди.

Сиёсатчилар “Sony”га ўхшаган япон компанияларини бир ном билан “Япония корпорацияси” деб аташар эди. Япониянинг Халқаро савдо ва саноат вазирлиги ҳам америкалик ишлаб чиқарувчиларни “бозордан сиқиб чиқариш” учун ўз ресурсларидан унумли фойдаланар эди. Жаҳонда бензин нархининг ўсиб кетаётгани ҳамда бундан Америка компаниялари зарар кўраётган бир пайтда, японлар ҳамёнбоп товарларни ўйлаб топишиб, катта фойда олишаётган эди.

“Sony”га нима бўлди?

1950 йилларда консултанть Уилям Деминг япон раҳбарларини яхшироқ, тезроқ ва арзонроқ товарларни ишлаб чиқариш учун “бир ёқадан бош чиқаришга” чақирган. Япониянинг Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда хорижий капитал ва ташқи бозорларга боғлиқлигидан фойдаланган ҳолда, асли АҚШ фуқароси бўлган Уилям Деминг япон саноатини ҳам 1940 йилларда АҚШда қўлланилгани каби индустриаллаштириш ғоясини илгари сурган. Ўшанда Америкада ҳарбий техникани оммавий ишлаб чиқариш авж олган эди.

Бахтга қарши, бунга муккасидан кетган япон бизнесининг етакчилари бошқа соҳаларда ҳам инновацияларни қўллашдан анча йироқда қолиб кетди. Вақт ўтиши билан “Sony” ҳам саноат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳажмини ошириш ҳақида қайғурадиган бўлиб қолди, бунда у янги бозорларни ўзлаштириш ҳақида батамом унутган эди.

(давоми бор…)

1. “Sony” қандай “ўлди” (1-қисм)

SHARE