Миллиардер Уоррен Баффет “Apple” ва “Google” акцияларини сотиб олмайди

Америкалик миллиардер, “Berkshire Hathaway” инвестицион ходлингининг бош директори Уоррен Баффет “Apple” ёки “Google” акцияларини сотиб олмоқчи эмас. Бу ҳақда у холдинг акциядорларининг йиллик йиғилишида маълум қилган.

Бунга қўшимча қилиб инвестор шундай дейди: “Агарда менда бу икки компаниянинг акциялари бўлганида, уларни бировга сотмаган бўлар эдим”.

“Мен шунга аминманки, бундан 10 йил ўтиб, бу компанияларнинг акциялари бугунгидан анча қиммат бўлади, аммо мен ҳозирда уларни сотиб олиш ниятим йўқ”.

Уоррен Баффет одатда камдан-кам ҳолларда технологик компанияларнинг акцияларини сотиб олади. Хусусан, у 2011 йилда “IBM”нинг 11,75 миллиард долларлик акцияларини сотиб олганлиги маълум бўлганида, бунга кўпчилик ҳайрон бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Уоррен Баффет ҳар йили дунёдаги энг бадавлат кишилар рўйхатида юқори ўринларда туради. Хусусан, “Форбес” журналининг бу йилги рейтингида у ўзининг 44 миллиард долларлик молиявий ҳолати билан учинчи ўринни банд қилган.

Ўтган ой шифокорлар Баффетнинг рак билан касалланганлигини маълум қилишганди. Уоррен Баффет акциядорларига юборган хатида касаллик ўзининг бошланғич даврида эканлиги ҳамда ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлигини билдирган. У 2012 йилнинг июнь ойидан даволанишни бошлайди. Баффет 82 ёшга кирган бўлса ҳам, ҳалиям пенсияга чиқиш нияти йўқ эканлигини билдирган.