Буюк Британиянинг энг бадавлат 10 кишиси. Олдинда ҳиндлар ва руслар

“The Sunday Times” нашри 2012 йил учун Буюк Британияда активларга эгалик қилувчи дунёдаги энг бадавлат минг кишининг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга кирган барча бизнесменларнинг биргаликдаги бойлиги 414,26 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади.

Шундай қилиб, “The Sunday Times”га кўра, ҳиндистонлик пўлат магнати Лакшми Mитталнинг бойлиги бир йил ичида 27 фоизга камайишига қарамасдан, у 2012 йилда Буюк Британиянинг энг бадавлат кишиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингни тузишда бизнесменларнинг қиймати баҳолаб бўладиган активлари ҳисобга олинган – ер, мулк, антиквар буюмлар, акциялар. Аммо, бунда уларнинг банклардаги пуллари ҳисобга олинмаган, шунинг учун ҳам уларнинг ҳақиқий бойлиги бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

1. Лакшми Mиттал ва унинг оиласи

Mолиявий ҳолати: 12,7 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – пўлат.

Буюк Британиянинг энг таниқли боллигархи кетма-кет саккиз йилдан бери ушбу рейтингда етакчиликни ўзида сақлаб турибди.

 

 

 

2. Алишер Усмонов

Mолиявий ҳолати: 12,3 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – металлургия, Интернет, телекоммуникациялар.

Россиянинг энг бадавлат металлурги “Арсенал” футбол клуби мухлисларига жудаям яхши таниш, чунки у клубнинг 27% акциясига эгалик қилади. Усмонов ҳозирда “Facebook”, “Mail.Ru Group”, “Groupon” каби йирик интернет-компанияларида ўз акциялар пакетига эга.

 

 

3. Роман Абрамович

Mолиявий ҳолати: 9,5 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – индустрия, нефть.

Нефть магнати ва “Челси” футбол клубининг эгаси саналган Роман Абрамович 2007 йилда иккинчи хотини билан бўлиб ўтган мулк можаросидан сўнг ҳам катта бойликка эгалик қилмоқда. Абрамович ўзининг қимматбаҳо санъат асарлари ва яхталари билан ҳам танилган.

 

 

4. Шричанд ва Гопичанд Ҳиндужа

Mолиявий ҳолати: 8,6 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – индустрия, молия.

Ҳиндистонлик ака-ука Ҳиндужалар ўз бойлигини отасидан мерос сифатида олишган. Уларнинг конгломерат компанияси Ҳиндистон ва бутун дунё бўйлаб энергетика, автомобилсозлик ва мудофаа саноатидаги активларга эгалик қилади. Ака-укалар ҳозирда Буюк Британияда истиқомат қилишади.

 

 

5. Леонард Блаватник

Mолиявий ҳолати: 7,5 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – саноат.

Асли Mосквада туғилган Леонард Блаватник ҳозирда Нью-Йоркда ва Лондонда иккита ҳашаматли уйда яшайди. У алюминий, нефть ва кимё саноатларидаги активларга эгалик қилади.

 

 

6. Эрнесто ва Кирсти Бертарелли

Mолиявий ҳолати: 7,4 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – фармацевтика.

Эрнесто Бертарелли ўз бойлигини фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидан тўплаган. Унинг турмуш ўртоғи – Кирсти Бертарелли, собиқ Буюк Британия гўзали, 2012 йилда Британиянинг энг бадавлат аёл киши деб топилди.

 

 

 

 

 

7. Герцог Вестминстерский

Mолиявий ҳолати: 7,3 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – кўчмас мулк.

“The Sunday Times” рейтингининг топ-10 рўйхатига кирган илк британиялик бизнесмен. У кўчмас мулк билан шуғулланувчи “Grosvenor” компанияисга эгалик қилади.

 

 

 

8. Дэвид ва Саймон Рубений

Mолиявий ҳолати: 7 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – кўчмас мулк, Интернет.

Ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенийларнинг бойлиги ўтган йил мобайнида 907 миллион фунт стерлингга ошди.

 

 

 

9. Жон Фредриксен

Mолиявий ҳолати: 6,6 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – денгиз транспорти, нефть маҳсулотлари.

Жон Фредриксен Норвегиянинг энг бадавлат кишиси саналади. У ўз бойлигини кемасозлик соҳасида йиғган бўлиб, ҳозирда Лондон, Кипр, Осло ва Mарбелье (Испания) шаҳарларида уйи бор.

 

 

10. Гален ва Жорж Вестоний

Mолиявий ҳолати: 5,9 миллиард фунт стерлинг. Даромад манбаи – чакана савдо.

2010 йилда эр-хотин ўз мулкларини бирлаштирганидан сўнг, улар Буюк Британиянинг энг бадавлат кишилари рейтингида 40 поғона юқорилаган.