“Грин Карта”нгизни алмаштирмоқчимисиз?

АҚШда доимий яшаш бахтини қўлга киритган саноқли инсонлардан бирисиз. Сизга шу ҳуқуқни бэрувчи “яшил гувоҳнома”ни қўлингизга олганингизга ҳам бир нэча йил бўлибди. Паспорт каби, вақти кэлганда, “грин карта”ни ҳам алмаштириш кэраклигини биласиз. Аммо бу жараён қандай кэчиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмассиз. Бу мақолада сизга шу масалада маълумот берамиз.

Аввало, ариза тўлдирасиз

АҚШда доимий яшовчи шахслар “Грин Карта”ни алмаштириш учун махсус I-90 шаклини тўлдириши лозим. I-90 формаси доимий яшовчилар учун ҳужжатни алмаштириш учун ариза бўлиб, уни АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция хизматлари вэбсайти орқали топшириш мумкин. Аризани почта орқали ҳам юбориш мумкин.
Агар АҚШ ҳудудидан ташқарида “Грин Карта”нгизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, I-90 формасига ариза ёзишдан олдин энг яқин жойда жойлашган АҚШ консулхонасига, АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция хизматининг офисларига ёки кириш портига мурожаат қилишингиз лозим. Агар I-90 формасини янгилаб бэриш ҳақида қарор чиқарилса, сизга почта орқали қабул қилинган санадан бошлаб 10 йиллик муддатга узайтирилган янги “Грин Карта” юборилади.

“Грин Карта”ни қачон алмаштириш керак?

Қуйидаги ҳоллар рўй берганда, “Грин Карта”ни алмаштириш лозим бўлади:

• “Грин Карта” йўқолган, ўғирланган ёки яроқсиз ҳолга кэлган бўлса;
• “Грин Карта” сиз 14 ёшга тўлгунингизгача бэрилган бўлса, сиз 14 ёшга тўлган кун (Амал қилиш муҳлати 16 ёшгача бўлса, “Грин Карта” 16 ёшда алмаштирилади.)
• Шу пайтгача АҚШга чэтдан қатнаб яшаётганлар энди доимий яшовчи мақомини олишни истаса;
• Шу пайтгача АҚШда доимий яшовчи бўлганлар энди қатнаб яшовчи мақомига ўтишни истаса;
• Мақомингиз автоматик тарзда доимий яшовчи мақомига ўтказилган бўлса;
• Хорижлик фуқаронинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни янгилашни истаганлар (Масалан, AR-3, АR-103 ёки I-151 формалари муҳожирлик мақомини кўрсатувчи ҳужжат бўла олмайди. Бу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаганда, “Грин Карта” олиш лозим);
• Ҳужжатингизда нотўғри маълумотлар қайд этилган бўлса;
• “Грин Карта”нгизни охирги марта алмаштирганингиздан кейин унда қайд этилган исмингиз ва бошқа биографик маълумотларингиз қонуний ўзгартирилган бўлса;
• АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати юборган биринчи “Грин Карта” сизга етиб келмаган бўлса.

Ариза топширгандан сўнг қанча кутиш керак?

Аризаларни кўриб чиқиш вақти одатда уч ярим ойни ташкил қилади. Ариза натижалари ҳақида маълумотни АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати веб-сайтида “Мy Case Status” бўлими орқали текширишингиз мумкин. Иммиграцияга оид саволларингиз бўлса, Мамлакат мижозлар хизмати марказининг 1-800-375-5283 рақамларига қўнғироқ қилиб сўрашингиз мумкин. Қўнғироқ қилганингизда марказ ходимларига аризангизнинг қабул қилинганлигини тасдиқловчи рақамни, Хорижий Фуқарони қайд этиш рақамини, исм-шарифингиз, туғилган кунингиз каби маълумотларни тақдим этишингиз лозим.

Аризангиз рад этилса, кимга шикоят қилиш керак?

“Грин Карта”ни алмаштириш учун топширган аризангиз рад қилинса, у нима учун рад қилинганлиги ҳақида расмий жавоб келади. Рад қарори устидан шикоят қилишга ҳақли эмассиз. Шунга қарамай, сизга рад қарорини берган идорага аризангиз ишини қайта очишини ёки ишни қайта кўриб чиқишини илтимос қилишингиз мумкин. Илтимосингизда ишни қайта очишга асос бўладиган янги далилларни кўрсатишингиз керак. Аризангиз қайта кўриб чиқилиши учун биринчи кўришда қонун ёки иммиграция қоидаларининг бузилганини ёки қарор қабул қилинган пайтда аризадаги далиллардан бирининг нотўғри бўлганини исботлашингиз лозим.

Онлайн тўлдирилганда нима қилиш керак?

Ариза онлайн тўлдирилганда, “Грин Карта”ни алмаштириш жараёни уч босқичдан иборат бўлади:
1. Веб-сайтга кириб, онлайн I-90 формани тўлдирасиз. Шундан сўнг, сиз жамлашингиз керак бўлган дастлабки далиллар ва қўллаб-қувватловчи ҳужжатлар рўйхати берилади;
2. Талаб қилинган дастлабки далиллар ва қўллаб-қувватловчи ҳужжатларни почта орқали ушбу манзилга юборасиз:

Nebraska Service Center
Attn: E-Filed I-90 Application
PO Box 87090
Lincoln, NE 68502-7090

Талаб қилинган ва қўллаб-қувватловчи ҳужжатлар қабул қилинмагунча, аризани кўриб чиқиш жараёни бошланмайди.
3. Биометрик маълумотларингизни олиш учун тайинланган учрашув куни ҳақида хабарнома оласиз. (Бу бир неча ҳафта вақт олиши мумкин.) Биометрик маълумотларни олиш учун учрашувга борганда, қуйидагиларни ўзингиз билан бирга олиб бориш талаб этилади:
• Биометрик маълумотларни олиш учун сизга юборилган хабарнома;
• Фотосуратли шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қуйидагилардан бири: ўз давлатингиз томонидан берилган паспорт ёки миллий шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси, ёки ҳарбий гувоҳнома, ёки штатингиз томонидан берилган фотосуратли шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Қуйидаги ҳолатларда ҳужжатларни интернет орқали топширишингиз мумкин:

• Олти ой ичида амал қилиш муддати тугаётган ёки амал қилиш муддати ўтиб кетган “Грин Карта”нгизни алмаштирмоқчи бўлсангиз;
• “Грин Карта”нгиз яроқсиз ҳолга келган бўлса,
• Биографик маълумотлар ёки исм ўзгарган бўлса,
• Қатнаб яшовчи мақомини олган бўлсангиз,
• Мақомингиз автоматик равишда доимий яшовчи мақомига ўзгартирилган бўлса,
• Ҳужжатнинг эски шаклига эга бўлсангиз ва янги шаклига алмаштирмоқчи бўлсангиз.

Қуйидаги ҳолатларда аризани интернет орқали топширишингиз мумкин эмас:

• “Грин Карта”нгиздаги шартларни олиб ташлаш учун ариза топшираётган бўлсангиз;
• АҚШ, Гуам, Пуэрто Рико ёки АҚШ Виржин оролларидан ташқарида яшасангиз;
• Тўлов бадалидан озод қилишни сўраб ариза ёзаётган бўлсангиз;
• Ҳужжатингиз ҳеч қачон сизнинг қўлингизга келиб тушмаган бўлса, (қоғоз шаклидаги I-90 формасини тўлдиринг)
• Ҳужжатингизда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати маъмурияти томонидан йўл қўйилган хатолик мавжуд бўлса, (қоғоз шаклидаги I-90 формасини тўлдиринг)
• 14 ёшга тўлишингизга 30 кун қолган муддат ичида ариза юбораётган бўлсангиз ва ҳозирги ҳужжатингизнинг амал қилиш муддати 16 ёшга тўлгунингизгача тугамаса. (қоғоз шаклидаги I-90 формасини тўлдиринг)
• 14 ёшга тўлишингизга 30 кун қолган муддат ичида ариза юбораётган бўлсангиз ва ҳозирги ҳужжатингизнинг амал қилиш муддати 16 ёшга тўлгунингизгача тугаса. (қоғоз шаклидаги I-90 формасини тўлдиринг)

Ариза тўлови

Онлайн ариза топшириш учун 450 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлашингиз лозим. ( Бу тўлов ўз ичига ариза тўлдириш учун 365 доллар ва биомeтрик маълумотларни олиш учун 85 доллар тўловни қамраб олади.)

Манзилингиз ўзгарса

Онлайн ариза топширган бўлсангиз ва турар жой манзилингиз ва бошқа сизга боғланиш маълумотларингиз ўзгарганда, “Маълумотларни ўзгартириш” саҳифаси орқали маълумотларингизни янгилашингиз мумкин.

Биографик маълумотларни ўзгартириш

Исмингиз ўзгарганлиги сабабли ҳужжатингизни алмаштирмоқчи бўлсангиз, суд қарорининг асл нусхасини ёки суд қарорининг сертификатланган нусхасини ёки никоҳ гувоҳномасини тақдим қилишингиз шарт. Бошқа хилдаги биометрик маълумотлар ўзгарганда, маълумотларнинг ҳозирги шакли тўғрилиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхасини тақдим қилишингиз лозим. АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати маъмурияти томонидан йўл қўйилган хатоликларга тушунтиришларингизни илова қилишингиз лозим.

Вақтинчалик бериладиган доимий яшовчи ҳужжати

• Муддати тугаётган ёки тугаб бўлган ҳужжатни янгилаш учун Аризалар Марказига белгиланган учрашувга борганингизда, ҳозирги ҳужжатингизни вақтинчалик муддатга узайтириб бэришади. АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ҳужжатни янгилашга бўлган аризани кўриб чиқади ва қарор қабул қилиши билан янги 10 йиллик муддатга бериладиган “Грин Карта”нгизни (расман доимий яшовчи гувоҳномаси, I-551 формаси) сизга почта орқали юборади.
• Йўқотилган ёки шикаст етган ҳужжатни алмаштириш: I-90 формасини тўлдираётганда ариза тўлдириш сабабини “А. Менинг қонуний кучга эга ҳужжатим йўқотилган, ўғриланган ёки шикаст етган” деган банди билан изоҳланг. ИНФОПАСС ёрдамида учрашув белгиланг. Яшаб турган жойингиздаги маҳаллий иммиграция офисига учрашувга борганингизда Доимий яшовчи гувоҳномангизнинг нусхаси ва АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати томонидан сизга юборилган аризани қабул қилганлик тўғрисидаги маълумотномани (I-797 формаси), ўз давлатингиз паспортини олиб боринг. Шунда сизга вақтинчалик доимий яшовчи ҳуқуқингиз борлигини кўрсатувчи ҳужжат бtрилади. (Паспортингизга муҳр босилади) Доимий яшовчи гувоҳномангизнинг нусхаси бўлмаса, давлат томонидан берилган паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, штатнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати ёки АҚШ ҳарбий гувоҳномалари каби фотосуратли шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ўзингиз билан бирга олиб боринг.

Аризани қайтариб олиш

Топширилган I-90 аризангизни тўхтатиш ёки қайтариб олиш учун ёзма илтимосномани қуйидаги манзилга жўнатинг:

Nebraska Service Center
Attn: E-Filed I-90 Application
PO Box 87090
Lincoln, NE 68502-7090
Ариза тўхтатилганда ёки қайтиб олинганда тўланган тўлов аризачига қайтарилмайди.

Почта орқали жўнатганда нима қилиш кeрак?

• I-90 формасини юклаб олинг;
• I-90 формасини тўлдириш учун йўриқномани юклаб олинг;
• G-1145 формасини, Ариза қабул қилинганлиги ҳақида элeктрон маълумотномани юклаб олинг.

Аризани қаерга юбориш керак?

Қоғоз шаклидаги барча I-90 формаси ҳамда аризага илова қўллаб-қувватловчи ҳужжатлар АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматининг Финикс Локбокс бўлимига юборилиши шарт.

АҚШ почта хизмати учун манзил (U.S. postal box service)
USCIS
P.O. Box 21262
Phoenix, AZ 85036

USPS Express Mail ва курьер орқали етказиш учун:
USCIS
Attention: I-90
1820 E. Skyharbor, Circle S, Floor 1
Suite 100
Phoenix, AZ 85034
Аризангизнинг АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати томонидан қабул қилинганлиги ҳақида электрон почта орқали ёки телефонда ёзма хабар орқали маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, G-1145 формасини тўлдиринг ва бу формани аризангизнинг энг олдинги бeтига қўйинг.

Ариза тўлови

365 доллар (85 доллар биомeтрик маълумотларни олиш учун тўловни қўшганда, жами 450 долларни ташкил қилади).

Ариза қабул қилингач, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати томонидан биометрик маълумотларни олиш учун учрашув белгиланганлиги ҳақида ёзма маълумотнома оласиз.

Аризани тўхтатиш

Топширилган аризангизни тўхтатмоқчи ёки қайтариб олмоқчи бўлсангиз, ёзма равишда илтимоснома ёзиб, уни қуйидаги манзилга юборинг:

Nebraska Service Center
PO Box 87090
Lincoln, NE 68502-7090

Дилором Абдуллаева тайёрлади.

SHARE