Дунёдаги энг машҳур ИТ-инвесторлар, Forbes – 2012

“Forbes” журнали 2012-йил учун ўзининг йиллик дунёдаги энг яхши ИТ-инвесторлар рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг “Mидас рўйхати” деб номланиб, унга йирик ИТ-компанияларга айланган стартапларга инвестиция киритган 100 та энг муваффақиятли венчур инвесторлар кирган.

Ушбу рейтинг қадим юнон мифологиясидаги афсона – исталган буюмни олтинга айлантириш қобилиятига эга Mидас худоси шарафига “Mидас рўйхати” деб номланган.

Шундай қилиб, бу йилги рейтингнинг энг чўққисига “Accel Partners” инвестицион фонди эгаларидан бири – Жим Брейер муносиб деб топилди. Ҳозирда ушбу фонд “Facebook”нинг 11% акциясига эгалик қилаётган бўлиб, у компанияда “Facebook” асосчиси Mарк Цукербергдан кейинги энг йирик иккинчи акциядор саналади. Брейернинг шахсан ўзи “Facebook”нинг 1% акциясига эгалик қилиб, унинг бошқарувчилар кенгаши таркибига кирган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини эса “Andreessen Horowитz” фондининг асосчиларидан бири Mарк Андрессен эгаллаган. Mарк Андрессен илгари “Netscape” компаниясида ишлаган ва “Mosaic” веб-браузерини яратишда иштирок этган. Андрессен ўз вақтида “LinkedIn”, “Twитter”, “Skype”, “Zynga” ва “Groupon” каби интернет-компанияларга инвестиция киритган эди.

Учинчи ўринни эса “Greylock” фондининг шериги, “LinkedIn” ижтимоий тармоғи асосчиси Рид Хоффман эгаллади. У турли вақтларда “Facebook”, “Zynga”, “Digg”, “Flickr” ва “Last.fm”га сармоя киритган.

Ушбу рейтингда россияликлардан энг юқори ўринни “DST Global” инвестицион фонди ва “Mail.Ru Group” холдинг компанияси эгаларидан бири Юрий Mилнер эгаллади (29-ўрин). У ўз вақтида “Facebook”нинг миноритар акциялари пакетини қўлга киритганидан сўнг, бутун дунёга танилишга улгурди. Шундан сўнг унинг “DST Global” фонди “Groupon”, “Zynga”, “Twитter”, “Spotify”, “Alibaba”, “360buy.com” ва бошқа интернет-компанияларга инвестиция қилган.

Рейтингнинг тўлиқ вариантини мана бу ердан топишингиз мумкин.

SHARE