ФИФА президенти Йозеф Блаттер Ўзбекистонга келади

 ФИФА президенти Йозеф Блаттер 15-16 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.  ФИФА раҳбари бошлиқ делегация 15 май куни, куннинг иккинчи ярмида пойтахтимизга етиб келади. Нуфузли меҳмон иштирокидаги асосий тадбирлар ташрифнинг иккинчи куни – 16 май куни бўлиб ўтади.

Шу куни Блаттер Республика ва ЎФФ раҳбарияти билан учрашади. Учрашувлар давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, 16 май куни ФИФА президенти «Форумлар саройи», «Симпозиумлар саройи», янги қуриб битказилган «Локомотив» стадионида бўлади, қурилиши давом этаётган «Бунёдкор» стадионини кузатади. Ташриф давомида Йозеф Блаттерга ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Жилонг ҳамроҳлик қилади. Ташриф якуни бўйича ФИФА президенти Йозеф Блаттер иштирокида ЎФФда матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.  ФИФА делегацияси 16 май куни кечқурун Швейцарияга учиб кетади.
Манба: www.the-uff.com

 

SHARE