Чикагода анъанавий сайил

(Чойхонадаги суҳбат)

— Эшитдингизми, биродар?

— Хўш… нимани?

— Чикагода ватандошлар йиғлишиб сайил (Пикник) ўтказишаётган эмиш.

— Шунақами?! Ким, қачон, қандай ўтказар экан?

— Билишимча, бу тадбирни Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти ташкил қилишаяпти. Шу йилнинг 10 июнь, якшанба куни бўлар экан. Турли тадбирлар бўлар экан.
— Яъни, масалан?

— Футбол, волейбол, арқон тортиш мусобақалари бўларкан. Хоҳлаганлар истироҳат боғидаги кўлчада қайиқда сузиши ёки балиқ овлаши ҳам мумкин экан. Ундан кейин болалар учун ҳам турли хил ўйинлар ўтказиш кўзда тутилган.

— Овқат-чи? Овқатлар ҳам бўлар эканми?

— Бошқасини билмадим-у, лекин Ўзбекистондан олиб келинган чўян қозонда ўтинда палов тайёрланар эмиш. Шунингдек, тошкэнтлик профессионал кабоббаз қўй гўштидан шашлик қилиб берар экан.

– Ўў, зўр-ку, бу энди қаерда ўтказилар экан?

– Аниқ манзилини билмадим-у, лекин сайил Чикаго яқинидаги истироҳат боғларидан бирида бўлар экан. Қизиққанлар қўшимча маълумотларни www.uzbekchicago.org веб-сайтидан олишлари мумкин экан.

-Ундай бўлса, албатта, борганим бўлсин.

P.S.: Айтганча,”Қўйсангизчи, Чикагода Чойхона нима қилади?” дегувчилар ҳам топилар. Ишонаверинг, Чикагода “Чойхона” деб номланган ўзбек ресторани бор. Суҳбатни “Ватандош”нинг Чикагодаги мухбири Олим Шарипов тайёрлади.

SHARE