“Sony” қандай “ўлди” (5-қисм, якуний қисм)

“Sony”нинг “тугаши”

Япониянинг акциядорлик капитали тўғрисдаги қонунлари Америка ва Европаникидан фарқ қилади. Японияда маҳаллий компаниялар кўпинча катта миқдордаги қарзга эга бўлишади. Баъзан компаниянинг қарзлари унинг ўз ресурсларидан ҳам кўп бўлади – бу ҳолат бошқа мамлакатларда фирманинг банкрот деб топилишига сабаб бўлади. Шуларни ҳисобга олсак, “Sony” келажакда банкротлик эълон қилса ҳам ажаб эмас.

Хўш, “Sony” акцияларига инвестиция қилишга арзийдими? Кетма-кет 4 йилдан бери кўрилаётган зарарлар, раҳбариятнинг индустриал стратегияга “ёпишиб” олганлиги, бозорга эмас, балки рақамларга қараб иш кўриш сиёсатини ҳисобга олсак, “Sony” яқин келажакда фойдага чиқа олмайди.

“Sony” навбатдаги иш ўринларини қисқартириш тўлқинини бошлаб турган пайтда, ким бу компанияга ишга киришни хоҳлайди?! Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ёки инновацияларга эътибор қаратиш ўрнига харажатларни камайтириш ҳақида қайғураётган компанияда ишлаш сизга қизиқми?! Бундан ташқари, у ҳозирда ҳеч кимга узоқ муддатли карьера таклиф қила олмайди.

“Sony”га ўхшаган компаниялар билан ишлаш ҳозирда таъминотчиларга ҳам унчалик қизиқ эмас – ҳар сафар кўришганда харажатларна яна-яна камайтириш ҳақида айтавериб, бошни “қотиради”.

Қачонлардир “Sony”нинг ҳар бир хатти-ҳаракати диққат билан кузатилган. У новатор компания бўлган, ҳар қадамда янгидан-янги маҳсулотларни ишлаб чиққан, янгидан-янги бозорларни очган. Бу ишни бугунги кунда “Apple” ва “Samsung”га ўхшаган компаниялар қиляпти. Индустриал бизнес-стратегия ва эскирган MBA дастурига боғлиқ бўлган раҳбариятдан воз кечиш пайти келди. Хуллас, ўзингизда бор “Sony” акцияларини сотиб юборинг.

1. “Sony” қандай “ўлди” (1-қисм)

2. “Sony” қандай “ўлди” (2-қисм)

3. “Sony” қандай “ўлди” (3-қисм)

4. “Sony” қандай “ўлди” (4-қисм)

SHARE