Стив Баллмер – Американинг энг ёмон бош директори

Нуфузли “Forbes” журнали 2012 йил учун АҚШдаги йирик корпорацияларни бошқараётган энг ёмон бош директорлар рейтингини эълон қилди. Бу йилги “шармандали рўйхатни” 2000 йилдан бери “Microsoft” корпорациясига раҳбарлик қилиб келаётган Стив Баллмер очиб берди.

Билл Гейтс билан биргаликда дунёдаги энг йирик софтвер-компанияга асос солган Баллмер “Cisco”, “General Electric”, “Walmart” ва “Sears”даги ҳамкасблари билан “аллақачон ишдан кетиши лозим бўлган бешта бош директор” рўйхатига кирган.

Стив Баллмер “Microsoft” раҳбари этиб тайинланган 2000 йилда компаниянинг бир дона акцияси нархи 60 долларга тенг эди. Орадан икки йил ўтар-ўтмас компания акциялари нархи 20 долларгача тушиб кетди. Шундан бери “Microsoft”нинг акцияси нархи 30 доллардан ошмайди.

“Баллмер нафақат “Microsoft”ни технологиялар бозорининг энг фойдали соҳасидан (мобил мусиқа, смартфонлар ва планшетлар) айирди, балки ўз компаниясининг фойдасини камайтиргани етмагандай, “Dell”, “Hewlett-Packard” ва “Nokia” каби ҳамкорларини ҳам ўзининг “экотизимига” тортди”, – дейилади “Forbes” журналида.

Баллмернинг шахсан ўзи ҳам баъзи муваффақиятсизликларини тан олади. Mасалан, у “Windows Vista”ни ишлаб чиқиш учун йилига 200 та ортиқча одамни ишлатган. На “Windows 7”, на “Microsoft Office 2010” тажрибали фойдаланувчиларнинг мақтовига сазовор бўла олмади. Унинг устига, фойдаланувчилар оқими “Apple” маҳсулотлари томон кетмоқда.

SHARE