21 майнинг беш хабари

Дунёда ҳар куни шу даражада кўп воқеалар содир бўладики, уларнинг қайси бирини ўқишниям, қайси бирига ишонишниям билмайсан киши. “Ватандош” — душанбадан жумагача — куннинг энг муҳим бешта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий хабарларини бериб боради.

 


 

Ўзбекистон делегацияси НАТО саммитида иштирок этмоқда

Чикагода НАТО саммити бошланди. Саммитнинг асосий мавзуси Афғонистондан ҳарбийлареи олиб чиқиш режасини амалга оширишдир. Саммитда НАТО тарихидаги энг йирик саммит бўлиб, унда 50 та мамлакат вакиллари, шу жумладан, 28 давлат раҳбари (НАТОга аъзо) иштирок этмоқда. Саммитда, шунингдек, Европа ракетага қарши ҳимоя тизимининг истиқболи ҳам муҳокама этилади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, НАТО бош котиби Андерс Расмуссеннинг таклифига биноан 2012 йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Альянснинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган 25-саммити доирасида Афғонистон бўйича махсус мажлисда қатнашмоқда. Делегацияга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири бошчилик қилмоқда.


 

 

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга янги вакил тайинлади

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон ЕИнинг Ўзбекистондаги делегациясининг янги раҳбарини тайинлади. Ушбу лавозимга шу пайтга қадар Болгариянинг Исроилдаги элчиси, шунингдек, Болгариянинг Страссбургдаги Европа Кенгашидаги доимий вакили бўлган Юрий Стеркни тайинланган. Юрий Стерк 64 яшар бельгиялик Норбер Жустеннинг ўрнига тайинланган. Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан сўнгги йилларда ҳамкорликни анча ривожлантирди. Бугунги кунда европалик инвесторлар иштирокида Ўзбекистонда 840 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.


 


Ўзбекистонда автомобиллар нархи кўтарилди

“GM Uzbekistan” Ўзбекистон — АҚШ компанияси Ўзбекистон ички бозорида автомобиллар нархини 12 фоиздан 29 фоизгача оширди. Янги прайс-листга кўра, “Damas” нинг чакана нархи 29 фоизга, “Matiz”ники 15 фоиздан 22 фоизгача, “Spark” 20 фоизга, “Lacceti” 12 фоиздан 20 фоизгача, “Captiva” 16 фоиз дан 17фоизгача ва Nexia 9 фоиздан 20 фоизгача қимматлади.
1 литрлик двигателга эга “Matiz” автомашинаси энди 18.813 млн. сўмдан 19.699 млн. сўмгачатуради, 0,8 литрли моторга эга машина эса -$5969 дан $6910 баҳоланмоқда. «Spark” автомашинасини 22.704 млн. сўмдан 28.187 млн. сўмгача, “Captiva” автомашинасини 79.924 млн. сўмдан 86.503 млн. сўмгача, Nexia машинасини 24.261 млн.сўмдан 31,026 млн.сўмгача сотиб олиш мумкин бўлади. “GM Uzbekistan” ҚК ёпиқ акциядорлик жамияти Lacceti машинасининг нархини$14552,87 ва $16814,97 – 50,624 млн.сўм атрофида белгилаб қўйди. “Malibu” автомобилининг нархи эса $31257,87 дан $32303,38 гача, яъни 95 млн.сўмни ташкил этади.


 

 

Пул жўнатишда ўзбекистонликлар етакчи

2011 йилда Россия Федерациясидан МДҲ мамлакатларига жисмоний шахслар томонидан жўнатилган пул маблағлари 16,744 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия банки хабар тарқатди. 2010 йилда бу борадаги кўрсаткич 13,525 миллиард долларни ташкил этган эди. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон 4,9029 миллиард долларлик пул жўнатмалари билан биринчи ўринда турибди. Ундан кейинги ўринларни Тожикистон 2,752 млрд, Молдовия 1,647 миллиард долларни ташкил қилган. Энг кам пул жўнатмалари фақат Туркманистон ҳиссасига тўғри келади. Ушбу мамлакатга 22 миллион долларлик жўнатмалар юборилган.


 

 

Сўққабошлар кўпаймоқда

АҚШда 32,7 миллион киши ёлғиз яшайди. Нью-Йорклик социолог Эрик Клинбергнинг “СБС-Нью”га берган интервьюсида қайд этилишича, бу ҳаддан ташқари кўпдир. Негаки, 1950 йилда АҚШда 4 миллион атрофида киши ёлғиз яшар эди. Суққабошлар кўплиги бўйича Сиэтл (42 фоиз), Сан-Фарнциско (39,7 фоиз), Денвер (40,4 фоиз) ҳамда Кливленд (39,9) фоизни ташкил этади. Социологнинг айтишича, бундай одамлар ёлғиз пайтлари кўпроқ ижтимоий тармоқларда банд бўлиш, турли социал тадбирларда иштирок этиш орқали ўзларини овутишар экан.

SHARE