“Boeing 787 Dreamliner” 1 июнь куни Тошкентга қўнади

    Янги “Boeing 787 Dreamliner” самолёти 2012 йил 1 июнь куни ўзининг бутун дунё бўйлаб ўтказаётган тақдимот саёҳати доирасида Тошкентга қўнади.

    “Boeing” компаниясининг хабар беришича, “Boeing 787 Dreamliner” 23 май куни ўзининг еттинчи тақдимот саёҳатини бошлайди ва бу энг охирги тур саналади.

    Сафар доирасида, авиалайнер Сидней (24 май) ва Дарвин (31 май, Австралия), Окленд (29 май, Янги Зеландия), Тошкент (1 июн, Ўзбекистон) ва Касабланка (3 июн, Mарокко) шаҳарларига қўнади.

    Компания расмийларининг сўзларига кўра, ушбу сафар давомида 6 мингдан ортиқ одам, жумладан буюртмачилар, ҳамкорлар ва ҳукумат вакиллари янги авиалайнер билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

    “Boeing 787 Dreamliner” – кенг фюзеляжли икки моторли реактив йўловчи самолётидир. Самолёт ўз бортига 250 тадан 330 тагача йўловчини сиғдириши мумкин.

    “Boeing”нинг таъкидлашича, “Орзу лайнери” аввалги моделларга қараганда анча тежамкор саналади.

    Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам “Boeing 787 Dreamliner” самолётига буюртма берган. “Орзу лайнери” Ўзбекистонга 2016 йил охиригача етказилади.

    SHARE