“Facebook” асосчиси миллиардер Mарк Цукерберг оила қурди

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ – “Facebook” асосчиси ва унинг ҳозирги кунда бош директори Mарк Цукерберг 2012 йил 19 май куни ўзининг эски таниши 27 ёшли Присцилле Чан хонимга уйланди.

Бу ҳақда Mаркнинг Цукербергнинг ўзи “Facebook”даги саҳифасида маълум қилган ҳамда икки ёшнинг биргаликда тўй кийимида тушган фотосурати ҳам жойланган.

“Associated Press” агентлигининг хабар беришича, тўй Цукербергнинг Пало-Альтодаги (Калифорния штати) уйида 100 кишига яқин меҳмонлар билан ўтказилган. Mеҳмонлар ҳатто тўйга таклиф қилинганликларини ҳам билишмаган, улар Mаркнинг қиз дўсти Чаннинг Калифорния университетини тамомлаганлигини нишонлашга келдик деб ўйлашган.

Цукерберг ва Чан Гарвардда ўқиб юрган кезларида танишишган ва тўққиз йилдан ортиқ учрашиб юришган. Шу йилнинг 14 май куни, “Facebook” асосчиси 28 ёшга тўлган кун унинг келажакдаги турмуш ўртоғи тиббиёт факультетида ўқишни тамомлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тўйдан бир кун аввал “Facebook” ўз акцияларини NASDAQ фонд биржасида сотувга чиқарди. Ўтказилган IPO (initial public offering – акцияларнинг бирламчи таклифи) мобайнида “Facebook”нинг 421,2 миллион дона акцияси 38 доллар нархда сотилди. Натижада, ижтимоий тармоқ инвесторлардан жами 16 миллиард доллар маблағ жалб қилишга муваффақ бўлишди. Mарк Цукерберг ҳозирда компанияда 56 фоиз овоз бериш ҳуқуқига эгалик қилиб, унинг энг йирик акциядори сифатида сақланиб қолмоқда.

SHARE