ВАТАНДОШИМИЗ СОБИР САЙҲОННИНГ “САМАРҚАНДИЁН” НОМЛИ ЯНГИ АСАРИ НАШР ЭТИЛДИ

 

ВАТАНДОШИМИЗ СОБИР САЙҲОННИНГ “САМАРҚАНДИЁН” НОМЛИ ЯНГИ АСАРИ НАШР ЭТИЛДИ

Азиз ватандош! Қадимий ва ҳамиша навқирон Она юртга садоқат, ватанпарварлик, чин инсоний ишқ-муҳаббат, ота-онага меҳр-саҳоват ва улар олдидаги қарз сингари умрбоқий қадриятларимизни улуғлаш Собир Сайҳон асрларининг асосини ташкил қилади.

Таникли адибимиз “Самарқандиён” китобини хорижда мухожирликда яшаган булса-да, Она Узбекистон заминининг озодлиги учун жон чекканлар рухига бағишлаган. Мазкур китобда мустабид давр тазйиқи остида Ватандан бош олиб кетган юртдошларимиз қисмати хақида ҳикоя қилинади. Муаллиф кўз ўнгида содир бўлган воқеалар тафсилоти ҳаққонийлиги ва таъсирчанлиги билан эътиборни ўзига жалб этади. Баходиржон, Нурмухаммад ҳамда Мастурахонларнинг бошдан кечирганлари эсингизда қолади… Асар китобхонни Ватан ҳамда Мустақиллик қадрини англашга чорлайди.

Собир Сайҳон Фарғона фарзанди. У 1931 йили Марғилоннинг Варзак қишлоғида таваллуд топган. Ўнга яқин насрий асарлар муаллифи. Жумладан, “Адашганлар”, “Буғдой экиб арпа ўрганлар”, “Тўлғаной”, “Юрт соғинчи” каби қиссалар ва “Ватан ягонадир”, “Силсила”, “Ватан қидирган йигит”, “Бир сиқим тупроқ” каби видефилмлар орқали халқимизга жуда яҳши таниш.

Мавлон Шукурзода.

SHARE