Туғилган кунингиз билан, Мавлон ака!

 

Бугун таниқли журналист, “Ватандош” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, газетамиз фаолларидан бири Мавлон ака Шукурзоданинг таваллуд куни.

Мавлон ака Ўзбекистон — Америка муносабатларини фаол ёритиб, икки томонлама ҳамкорликни жараёнларини кенг жамоатчиликка етказишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол журналист ижодкорларимиздан.

У ҳақиқий футбол ишқибози, Ўзбекистон спорт усталари ютуқларини газетамиз ва сайтимизда кенг ёритиб борадиган шарҳловчиларимиздан саналади.

Мавлон ака, қолаверса, Америкада истиқомат қилаётган ўзбеклар ҳаётини ўрганган, бу ҳақда қатор мақолалар эълон қилган, махсус китоб эшиттирган.

Тиниб-тинчимас акамизга узоқ умр, соғлиқ, иш ва ижодида фақат ва фақт омад, юксак парвозлар тилаймиз!

Туғилган кунингиз муборак, Мавлон ака!

SHARE