Сурия — Туркия инқирози: ҳарбий можаро учун кутилган “кутилмаган имконият”

Маълумки, шу йилнинг 22 июнь куни Сурия ракетага қарши мудофаа тизими Туркия қуролли кучларига тегишли F-4 “Фантом” қирувчи-ракетасини ўз ҳаво кенгликларида уриб туширганини маълум қилган эди.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарларга қараганда, мамлакат мудофаа кучлари ушбу ҳарбий учоқ қайси давлатга тегишли эканлигини билмаган ва ўз ҳаво кенгликларида уриб туширган. Бироқ расмий Анқара ушбу масала юзасидан ўз баёнотини бериб, қирувчи самолёт халқаро ҳуқуқ амал қиладиган ҳаво кенгликларида уриб туширилган, дея бонг урмоқда.

Бугун Туркия бош вазири Ражап Эрдоғон мамлакатда юқори ҳарбий тайёргарлик ҳолати эълон қилинганини маълум қилди. Унинг фикрича, агар Сурия ҳарбийлари Туркия билан чегарада қандайдир хатти-ҳаракат амалга оширадиган бўлса, у ҳарбий таҳдид сифатида қаралишини айтиб ўтган. Бундан аввалроқ Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашига ўз ҳарбий ракетасининг уриб туширилиши минтақада хавфсизликка жиддий раҳна солишини таъкидлаб, огоҳлантириш юборган эди.

Туркия бош вазири ўринбосари Болант Аринчнинг қайд этишича, Суриянинг хатти-ҳаракати “жазосиз қолмайди”, аммо “Анқара уруш очиш нияти йўқ”, деб қайд этган. Бугун Туркия расмийлари, шунингдек, НАТО уставининг 4-моддасига биноан, Брюсселга мурожаат қилган. Ушбу моддага кўра, альянсга аъзо-давлат ўз хавфсизлигига таҳдид туғилганда маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бу НАТО тарихидаги иккинчи воқеа бўлиб, 2003 йилда ҳам Туркиядан худди шундай мурожаат қилинган эди.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарларда келтирилишича, Сурия фақат ўз ҳаво кенгликларидагина турк ҳарбий кемасини уриб туширган.

BBC. Ҳарбий кеманинг базадан чиқиши ва томонлар фикрича, уриб туширилган жойи. Қизил чизиқ Сурия ва Туркиянинг сув ҳудуди ҳисобланади.

Шундай бўлса-да, расмий Анқара Суриянинг ушбу хатти-ҳаракати юзасидан кенг кўламли ахборот кампаниясини олиб бормоқда. У шу йўл орқали халқаро дипломатик кучларнинг қўллаб-қувватлашига эришмоқчи. Аммо Европа Комиссиясининг ташқи сиёсат масалалари бўйича координатори Кэтрин Эштон Туркияни босиқроқ бўлишга чақирди.

Умуман, Сурия ва Туркия ўртасидаги инқирознинг дипломати йўллар билан ҳал этилишига кўпчилик даъват қилаётган бўлса-да, Сурияда давом этаётган сиёсий инқироз вазиятнинг янада чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боисдан томонларнинг ҳар бир ўйламасдан ёки атайин қилган хатти-ҳаракати Сурияни уруш ботқоғига тортиб кетиши мумкин. Шунинг учун вазиятнинг иғво йўлида фойдаланмаслиги учун халқаро ҳамжамиятнинг қаттиқ талаби зарур бўлади.

SHARE