Жорж Крол Ғиждувон ҳунармандлар сулоласи меҳмони

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси яқинда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги ҳунармандлар сулоласи — усто Алишер Нарзуллаевнинг меҳмони бўлди.

Нарзуллаевлар сулоласи Ғиждувон ҳунармадчилик мактабининг етакчи вакилларидан бўлиб, уларнинг ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам катта қизиқишларга сазовор бўлган.

Бугунги кунда Нарзуллаевлар сулоласининг олтинчи авлоди — Абдулло ва Алишер Нарзуллаев Ғиждувоннинг нафис сопол санъатини янада сайқал билан бойитиб, халқаро ва миллий кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда, сулоланинг кейинги авлодларига кулолчилик сирларини ўргатиб келишаётир. Кулоллар сулоласи хотин-қизлари эса миллий каштачилик билан шуғулланишади. Бу чеварлар тиккан ғиждувонча сўзаналар ҳам анча машҳурдир.

Элчи Жорж Крол жаноблари Нарзуллаевлар сулоласининг олтинчи авлоди Алишер акадан кулол буюмлари ҳақида тушунтириш олмоқда.
Уста Алишер Нарзуллаев тайёрлаган кулол буюмлар кўплаб хонадонлар деворини бойитмоқда ва безамоқда

 

АҚШ элчихонаси ходимаси Лиза Гудгейм эса уста ишида бевосита иштирок этмоқда.

 

Алишер Нарзуллаевнинг ўз логотипи

манба: АҚШ элчихонаси.

 

SHARE